Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ўзбек футболи қозоқ футболидан 100 йил олдиндами?

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг "Караван" медиа портали ўзбек ва қозоқ футболини таққослаб, мақола эълон қилди. Унда муаллиф ўзбек футболи 100 йил олдинга ўтиб кетган, деган фикрни илгари сурган. Уни таржима қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Сешанба куни Европа футболининг асосий воқеаси - "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги сенсацион мағлубиятидир. "Қироллик клуби" ўз уйида Молдованинг "Шериф" жамоасига 1:2 ҳисобида ютқазди. Ғалабанинг асосий сабабчиларидан бири ва биринчи гол муаллифи Жасур Яхшибоев эди. Бу воқеа эса ўзбек футболи қандай қилиб қозоқ футболидан юз йил олдинга ўтиб кетгани ҳақидаги баҳсларни қайта уйғонишига сабаб бўлди. Келинг, буни шахсий фикр эмас, аниқ фактлар билан ўрганамиз.

Осиё миқёсида

Ўзбекистон терма жамоаси 1994 йилги Осиё ўйинлари чемпиони бўлган вақтда Қозоғистон умуман турнирда қатнашмаган.

1998 йилги ҳудди ўша мусобақада Қозоғистон вакиллари гуруҳдан чиқа олмаган пайтда Ўзбекистон чорак финалгача етиб боради.

Ўзбекистон билан расмий ўйинлар

Бу икки жамоа ЖЧ-1998 саралашида бир гуруҳдан ўрин олади. Ўшанда Олмаота шаҳрида жанговар дуранг (1:1) қайд этилган бўлса, Тошкентда Ўзбекистонга 4:0 ҳисобида шармандали тарзда енгилганмиз.

Ёшлар терма жамоаси миқёсида

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида икки бор иштирок этган ва ҳаттоки 2011 йил чорак финалгача чиққан. Қозоғистон ёшлари эса бундай натижаларни фақат орзу қилишлари мумкин.

Ҳакамлик

Ўзбеклар орасида кетма-кет учта жаҳон чемпионатида ишлаган ва жами 11 учрашув билан турнир тарихида энг кўп ўйинни бошқарган Равшан Эрматов бор, бизда эса мамлакат чемпионатидаги доимий жанжаллар билан ўтадиган баҳслар бор.

Легионерлар

Футболчиларимизнинг хориждаги харакатлари аллақачон антик давр афсоналарига айланган. Ўзбекистонда ҳозирда - "Реал"га гол урган 24 ёшли Яхшибоев ва 17,5 миллион евро эвазига "Женоа"дан "Рома"га ўтган Элдор Шомуродов каби четда ном чиқарган футболчилар сони етарли даражада.

ФИФА рейтингидаги ўрин

Кўринишидан, ҳаммаси унчалик қўрқинчли эмасдек. Биз 120, Ўзбекистон терма жамоаси 84-ўринда. Аммо, сўнгги йилларда биз ва Ўзбеклар футболи қандай ривожланаётганини ҳисобга олсак келажакдаги аҳволимиз анча ёмон бўлиши мумкин", - дея мақолани якунлаган caravan.kz.

Абдубурхон Мамажонов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:04, 30.09.2021.
Ўқилди: 8415 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.