Transfermarkt.de портали жаҳон терма жамоалари таркибининг тахминий нархини эълон қилди. Унда футболчиларнинг Transfermarkt.de сайтадаги нархи инобатга олинган.
Марказий Осиёда энг қиммат терма жамоаси сифатида Қозоғистон эътироф этилди. Шимолдаги қўшниларимизнинг умумий нархи 26,4 миллион еврога тенг бўлди.
Бу борада Ўзбекистон миллий жамоаси иккинчи поғонани забт этди. Терма жамоа аъзоси ҳисобланган ўзбекистонлик футболчиларнинг умумий нархи 24,85 млн еврога тенг бўлди.
Тожикистон термаси таркиби 5,85 млн. еврога баҳоланган бўлса, Қирғизистон (4,5 млн. евро) ва Туркманистон (2,6 млн. евро) кейинги поғоналарни забт этишди.