Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Челси" ниҳоят ғалаба қозонди, Погребняк эса яна гол урди

Баҳо:
+1 | -

Лондонинг “Челси” клуби ниҳоят ғалаба қозонди. Етти ўйиндан бери барча турнирларда ғалаба нималигини билмай келаётган Виллаш-Боаш шогирдлари учун бугунги ўйин ҳам осон бошланмаганди.

Ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, футболчилар “Болтон” дарвозасини ишғол қила олмадилар. Лекин иккинчи таймнинг илк дақиқаларида Девид Луиз ҳисобни очгач, барчаси осон кеча бошлади. Иккинчи гол, Луизга асиссентлик қилган Дрогба ҳисобига ёзилди. Лемпарднинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини боши билан дарвоза йўллаб, ҳисобни оширди. Кейин эса Лемпарднинг ўзига ҳам навбат келди. Ўнг қанотдан Мата дарвозанинг узоқ бурчагига юқорилатиб тўпни йўллади, Лемпард керакли жойда пайдо бўлди. Бу гол қайсидир жиҳатдан айнан Матанинг “МЮ” дарвозасига киритган голига ўхшаб кетди.  Испания терма жамоаси таркибига жалб этилмаган Торрес иккинчи таймда майдонга тушди, аммо гол уриш унга яна насиб этмади. 

Ўтган турда “Тоттенҳэм”дан қақшатгич зарбага учраган “Ньюкасл” илк 18 дақиқада икки бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилгач, “Вулверҳэмптон”га қарата, “сенинг айбинг – очлигимда қаршимдан чиққанинг” дейишгандир. Лекин, биламизки, АПЛ эртагида “Вулверҳэмптон” ҳам бўри ҳисобланади. Иккинчи таймда ташаббуусни ўз томонларига оғдирган меҳмонлар икки гол киритиб, бир очко олиб кетишнинг уддасидан чиқишди. 

Қишки трансфер чоғида кўплаб трансферларни амалга оширган Марк Хьюз шогирдлари хайрон қолдиришмоқда. Бу сафар “КПР” ўз майдонида “Фулҳэм”га имкониятни бой берди. Бу сафар мезбонларга Диаките панд берди. Унинг 33-дақиқада майдондан четлатилиши “КПР”нинг ҳисобьни тенглаштириш имкоинятини пасайтириб юборди. Эсингизда бўлса, олдинги турда Сиссе майдондан четлатилиб, жамоа мағлубиятига сабабчи бўлганди. Таъкидлаш жоизки, ягона гол меҳмонлар сафига янги қўшилган россиялик ҳужумчи Павел Погребняк ҳисобига ёзилди. 

ЧЕЛСИ – БОЛТОН 3:0 (0:0)
Голлар: Давид Луиз (48), Дрогба (61), Лэмпард (79).

НЬЮКАСЛ – ВУЛВЕРҲЭМПТОН 2:2 (2:0)
Голлар: Сиссе (6), Гутьеррес (18), – Жарвис (50), Дойл (66).

КУИНЗ ПАРК РЕЙНЖЕРС – ФУЛҲЭМ 0:1 (0:1)
Гол: Погребняк (7).

ВЕСТ БРОМВИЧ – САНДЕРЛЕНД 4:0 (2:0)
Голлар: Одемвинже (3, 49), Моррисон (41), Эндрюс (90).

УИГАН – АСТОН ВИЛЛА 0:0

Манба: www.stadion.uz.

Бугун, соат 22.30 яна бир ўйин бўлиб ўтади. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Блэкбёрн"ни қабул қилади. Ливерпуль дербиси "Ливерпуль"нинг Лига кубоги финалига чиққанлиги муносабати билан қолдирилган бўлса, қолган тўрт учрашув эртага бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:01, 25.02.2012.
Ўқилди: 9423 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [4060]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3536]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2612]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2288]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2112]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2082]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2035]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1797]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1739]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1535]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик