“Нефтчи” бош мураббийи Исломбек Исмоилов “Зенит”га қарши ўртоқлик баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Зенит” нафақат Россияда, балки Европада ҳам яхши жамоа ҳисобланади. Атмосфера ажойиб эди, стадион ҳам жуда ёқди. Ҳа, биз йирик ҳисобда мағлуб бўлдик, аммо бу биз учун ўсишга ундайдиган тажриба бўлди. Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида иштирок эта оларди — уларнинг таркиби ҳам, бош мураббийи ҳам жуда кучли», — деди Исмоилов.
Эслатиб ўтамиз, Россия клублари 2022 йилдан буён ФИФА ва УЕФА мусобақаларидан четлатилган ва ҳозирча халқаро турнирларда иштирок этмаяпти.













