Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Реал» Ҳакимийни сотиб юбориб хато қилганми?

Баҳо:
+ | -

«Реал» нега Ашраф Ҳакимийдан воз кечган, бу катта хатолардан бири бўлди, деган фикрларни кўп эшитаман ва қўшилмайман. Мадридда Ҳакимий рақобатда Карвахалдан ютқазарди, барибир.

Гап бу ерда Карвахал Ҳакимийдан кучли эканида эмас. Бошқача эканида.

Ҳар қандай жамоага қарасангиз қанот ҳимоячилари ўзига яраша мувозанат билан танланишига гувоҳи бўламиз. Одатда, улардан бири тажовузкор, олдинга кўп чиқади, иккинчиси эса, кўпроқ позицияни ушлайди, умумий схемага амал қилади ва керак бўлганда, ортдаги уч ҳимоячидан бирига айланади. Фаол қанотдан кўпроқ жарима майдонига ёриб кириш кузатилса, қарши қанотдаги ҳимоячи кўпроқ кросслар амалга оширади.

Қанот ҳимоячиларининг характери ҳатто вингерлар танлашда ҳам рол ўйнайди. Масалан, фаол ҳимоячи билан тескари иш-оёқли, яъни чап томонда ўнг оёқда ўйнайдиган вингерлар танланади. Чунки улар кўп ҳолларда марказга ўтиб, ҳимоячига кириш коридорлари очадилар. Нариги қанотда эса, майдон охиригача тўпни олиб бориб, пас берадиган классик вингерлар танланади. «Реал»да ҳам Марсело билан Роналду, кейин Азар танланган бўлса, Карвахал қанотида Ди Мария, Бэйл каби футболчилар тўп сурган.

«Реал» Марсело (Роналду учун) туфайли, ҳужумкор томон сифатида чапни танлаган. Карвахал эса, ўша мувозанатни сақлаш учун идеал ҳимоячи эди. Ҳакимийнинг ҳужумдаги фаоллиги учун танлаш таркибда мувозанатни издан чиқариши мумкин эди. Тўғри, Карвахал жароҳатлар олди, Марсело ҳам, ҳатто Васкес ҳимоячига айланиб кетди, лекин идеалда барибир «Реал»да ўнг қанот ҳимоячиси - Карвахал.

«Реал» ёш эътибори билан айнан Марселони алмаштиришга эҳтиёж ҳис этган. Чап қанотда Регилон, Менди каби тажовузкор футболчиларни синаб кўраётганди. Бундай пайтда ўнг қанотда барқарорлик муҳим, у ерда ҳам Ҳакимий билан экспериментлар қилиш ҳолатни қийинлаштирарди. Чап қанотга интеграция бўлаётган янги футболчи учун нариги қанотдаги ҳимоячи жуда муҳим. Ҳакимий ва Карвахал бир-бирига ўхшамайдиган футболчилар. Табиийки, улардан қайси бири майдонга тушишига қараб, талаблар ўзгаради.

Ашраф Ҳакимий уч марказий ҳимоячили «Интер», бу ҳақида ўйлаш эҳтиёжи бўлмаган «ПСЖ»  ёки Бундеслигадаги «Боруссия»га идеал тушиши мумкин, лекин «Реал» чап қанотни алмаштираётганда, Карвахал ўз ўрнида бўлиши талаб этилган.

Қаҳрамон АСЛАНОВ.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 15:18, 04.10.2021.
Ўқилди: 4367 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.