Туринликлар ҳужумчиси Пауло Дибала клуб билан шартномасини узайтиришга яқин турибди, дея хабар берди журналист Фабрицо Романо.
Манбанинг хабарига кўра, 27 ёшли аргентиналик билан келишув якуний босқичда. Сўнгги тафсилотлар тез орада якунланади ва шартнома 2025 йилнинг ёзигача тузилади.
Эслатиб ўтамиз, Дибала 2015 йилдан буён "Ювентус"да ўйнайди. 2021/22 йилги мавсумда 27 ёшли аргентиналик жамоа таркибида 3 ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 2та гол ва 1 голли узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йил июнь охиригача амал қилади.