«Арсенал» кейинги мавсумда ҳужум чизиғини жиддий равишда кучайтирмоқчи. Лондон клуби бирданига Премер-лигадан иккита ҳужумчиси трансферини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
«Канонирлар»нинг асосий мақсади «Эвертон» ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюинни сотиб олмоқчи. «Арсенал» шунингдек, «Астон Вилла» ҳужумчиси Олли Уоткинсни ҳарид қилишни ўйламоқда.
Шунингдек, қўшимча қилинишича, Александр Льяказетт трансфер бозорига қўйилади.