"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил Ван Дейк Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасидаги энг қийин рақиб кимлигини айтди.
"Мен айтардимки, Месси ҳали ҳам дунёнинг энг яхши футболчиси. У ва Роналду охирги 10 йил ичида ғайритабиий натижаларга эга бўлишди ва улар нимага эришгани ажабланарли. Лекин мен Мессини танлайман, чунки биз 2019 йилда Барселонада жуда қийин кечани ўтказган эдик.
"Холанд? У кучли ҳужумчи, ақлли ва тезкор. Ҳимоячилар ҳолатини жуда қийинлаштириб юборадиган барча маҳоратга эга", - деди нидерландиялик ҳимоячи.