Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Самбочиларимиз «Татаристон Президенти кубоги»дан учта медаль билан қайтишди

Баҳо:
+ | -

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган самбо бўйича «Татаристон Республикаси Президенти кубоги» халқаро турнирида мамлакатимиз самбочилари ҳам муносиб иштирок этишди ва юртимизга учта медаль билан қайтиб келишди.

Тўртинчи маротаба ташкил этилган ушбу мусобақада дунёнинг 15 мамлакатидан 207 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Қувонарлиси, халқаро турнир якунига кўра, уч нафар самбочимиз совриндорлар сафидан жой олди.

Жумладан, -79 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Хожимаматов финалгача етиб борди ва кумуш медалга сазовор бўлди. -98 кг вазнли самбочимиз Неъмат Ёқубов ҳам мусобақанинг кумуш медали эгасига айланди. Жанговар самбо баҳсларида эса -71 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Санъат Исманов юртимизга бронза медали билан қайтиб келди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 12:31, 07.10.2021.
Ўқилди: 1498 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.