Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал - Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

4 та нокдаун ва 1 та нокаут. Тайсон Фьюри драматик жангда Деонтей Уайлдерни нокаутга учратди (видео)

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 10 октябрь тонгида оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри (32-0-1, 21 КО) ва собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер (42-2-1, 41 КО) ўртасидаги жанг бўлиб ўтди.

Қизиқарли ўтган жанг 11 раунд давом этди ва чемпионлик раундида Фьюри рақибини нокаутга учратди.

Дастлабки раундлар Уайлдернинг фаоллиги остида ўтди, бироқ 3-раундда Деонтей кучли зарба ўтказиб юборди ва нокдаун ҳолатига тушди. 4-раундда эса Тайсон Фьюри икки марта нокдаун ҳолатига тушди ва бонг «лўлилар қироли»ни мағлубиятдан қутулиб қолди.

Кейинги икки раунд нисбатан тенг курашлар остида ўтди. 7-раунддан бошлаб устунлик мутлақ Фьюри томонига ўтди. 10-раундда Фьюри рақибини яна бир бор нокдаун ҳолатига туширди. 11-раундда эса Уайлдер навбатдаги кучли зарбадан кейин ўзига кела олмади ва нокаут қайд этилди.

Шу тариқа, Фьюри мазкур қарама-қаршиликнинг учинчини жангини ҳам ўз фойдасига ҳал қилди. Дастлабки жангда (2018 йил) дуранг қайд этилган бўлса, 2020 йилги реваншда Фьюри техник нокаут эвазига ғалаба қозонган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:43, 10.10.2021.
Ўқилди: 7247 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик