Хабарингиз бор, шу кунларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Бугун ўсмирлар ўртасида -96 кг вазн тоифасидаги спортчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Даст кўтариш машқида ҳамюртимиз Қурбонмурод Номозов ўз иштирокини муваффақиятли якунлади. У дастлабки имкониятида 148 кг тошни кўтаришга муваффақ бўлди. Иккинчи уринишида эса 153 кгни ўзига бўйсундирган бўлса, сўнгги уринишда 163 кг тошни ўзига бўйсундира олмади. Шунга қарамай, Қурбонмурод Номозов рақибларини ортда қолдирган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.
Қурбонмурод Номозов силтаб кўтариш машқида ҳам сайёрамиздаги тенгсиз спортчи эканлигини исботлади. Қурбонмурод Номозовнинг силтаб кўтариш машқида 189 кг тошни ўзига буйсундириб, бу йўналишда ҳам олтин медаль эгасига айланди.
Ҳамюртимиз икки кураш натижасига кўра 342 кг натижа кўрсатиб, 1-ўринни қўлга киритди. Шундай қилиб спортчимиз терма жамоамиз ҳисобига 3 та олтин медални тақдим этди.
Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати, эркаклар, 96 кг.
1. Қурбонмурод Номозов (Ўзбекистон) — 153 + 189 = 342 кг.
2. Векуа Гурами (Грузия) — 148 + 180 = 328 кг.
3. Муҳаммад Бурун (Туркия) — 147 + 179 = 326 кг.