Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Футзал. Баҳодир Аҳмедов Фарғонада ёш футзалчиларга маҳорат дарси ўтказди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Фарғонада футзал бўйича Олий лига 2021/22 мавсуми 1-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

ЎзПФЛнинг юртимизда футзал географиясини кенгайтириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги билан яқиндан иш олиб боргани самараси ўлароқ Фарғона шаҳридаги «Само» спорт мажмуаси бугунги кунда бемалол миллий ва халқаро миқёсда футзал учрашувларини қабул қилишга тайёр ҳолатга келтирилди. Шу сабабли футзал бўйича мамлакат чемпионати илк тур учрашувлари ҳам Фарғонада бўлиб ўтмоқда.

Олий лига баҳсларини мухлислар қатори Фарғона шаҳридаги 1-БЎСМ футзал тарбияланувчилари ҳам катта иштиёқ билан кузатиб боришмоқда. ЎзПФЛ ташаббуси билан футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «HUAXIN Jizzax» клуби бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов бугун фарғоналик ёш футзалчилар учун маҳорат дарси ўтказди.

«Само» аренасида Баҳодир Аҳмедов 2004 йилда туғилган ёш футзалчилар билан биргаликда машғулотлар олиб бориб, уларга ўйиннинг сир-асрорлари билан бўлишди. Тажрибали мутахассис ушбу ёшларнинг келажакда катта футзалчи бўлиб етишиши учун ўз маслаҳат ва тавсияларини берди. Қолаверса, БЎСМда фаолият олиб бораётган футзал мураббийлари ҳам миллий терма устозидан керакли тавсияларни олишди.

«Аввало Фарғонада футзал байрами ташкил этилаётганидан, буерда мамлакат чемпионати анча юқори даражада бўлиб ўтаётганидан, қолаверса эндиликда Фарғонада ҳам футзал бўйича катта мусобақалар ўтказиш имконияти юзага келганидан жуда ҳам хурсандлигимни айтиб ўтмоқчиман. Бугун ёш футзалчилар билан маҳорат дарси ўтказдик. Уларнинг ҳаракатларини кўриб жуда ҳам қувондим. Мени энг хурсанд қилган жиҳат – ёш футзалчиларга ҳам алоҳида эътибор берилаётгани бўлди. Шунингдек, фарғоналик ёш мураббийлар билан ҳам фикр-мулоҳаза алмашдик. Ёш футзалчиларда иштиёқ жуда ҳам юқори эканини кўрдим. Келажакда улардан етук футзалчилар чиқишига ишонаман», - дея ўз фикрларини билдирди Баҳодир Аҳмедов.

Манба: ЎзПФЛ
Киритилди: 16:19, 11.10.2021.
Ўқилди: 2349 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.