Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

ЕЧЛ. Стерлинг, Зинченко ва бошқа футболчилар собиқ жамоадошларига қарши ўйнашади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-турида Бельгиянинг «Брюгге» клуби ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

Учрашув 19 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:45да бошланиши режалаштирилган.

Мазкур ўйинга қадар бельгияликларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

«Брюгге»нинг ушбу мавсумдаги натижалари: 5 ғалаба, 4 дуранг, 1 мағлубият. Охирги икки учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланган.

Клубнинг жорий мавсумдаги тоурари Чарлес Де Кетелаэре ҳисобланади. Унинг ҳисобида 4 лига голи мавжуд. Ундан кейин эса Ноа Ланг ҳамда Ҳанс Ванакен боришмоқда (учтадан гол).

Жорий мавсум шу айтга қадар қўлга киритилган энг йирик ғалаба 15 август куни "Зулте Варегам"га қарши ўйинда қайд этилган (4:0).

Аммо, орадан 14 кун ўтиб «Брюгге» жорий мавсумдаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди (1:6, «Генк»).

"Манчестер Сити" ушбу мавсум аллақачон ўтган мавсум ўтказган голлари сонини қайд этиб қўйди - 13 гол. Англия чемионлари еттинчи бор АПЛда тенгсиз деб тоилган бўлса, охирги 4 мавсумда учинчи бор ушбу унвонни қўлга киритди.

Бу «Сити»нинг 11 марта ЕЧЛда иштирок этиши. Улар 2011/12 йилги мавсумдан бери ҳар йили гуруҳ босқичида қатнашишмоқда ва шулардан саккизтасида плей-офф йўлланамси қўлга киритилди.

«Сити» Бельгия клублари дарвозасига 16 гол урган ва 4 та тўп ўтказиб юборган. 4 марта дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Барча мусобақаларда «Сити»нинг 7 ўйинлик мағлубиятсиз церийаси (6 ғалаба, 1 дуранг) ЕЧЛ иккинчи турида ПСЖ клубига қарши баҳсда якунланди (1:0).

Жорий мавсум «Сити»нинг 26 голи 16 нафар футболчи томонидан киритилди.

Охирги 4 мавсум Англия Лига Кубогида ғалаба қозонган «шаҳарликлар» 27 октябрь куни нимчорак финал баҳси учун "Вест Хем"га сафар қилади.

Англияда ўйнаган футболчилар:

Симон Минёле («Сандерленд») 2010-13, «Ливерпуль» 2013-19)

Уэсли ("Астон Вилла" 2019-21)

Камал Сова («Лестер» 2018-21)

Оуэн Отасови ("Вест Хем" ёшлари 2017, «Вулверхемптон» 2017-21)

Жозе Изкередо («Брайтон» 2017-21)

Жек Хендри (Уиган 2015-17, «Шрюесбери» 2016, "МК Донс" 2016)

 

Бирга ўйнаган футболчилар:

Симон Минёле, Раҳим Стерлинг («Ливерпуль», 2013-15)

Уэсли, Жек Грилиш ("Астон Вилла", 2019-21)

Эдуард Соболь, Александр Зинченко ("Шахтёр Донетск", 2013/14)


Терма жамоада бирга ўйнайдиган футболчилар:

Симон Минёле, Ҳанс Ванакен, Чарлес Де Кетелаэре, Брандон Мечеле & Кевин Де Брюйне (Бельгия)

Эдуард Соболь & Александр Зиченко (Украина)

Ноа Ланг & Натан Аке (Нидерландия)

Оуэн Отасови & Зак Стеффен (АҚШ)

Манба: uefa.com
Киритилди: 15:36, 14.10.2021.
Ўқилди: 2799 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3382]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2487]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2034]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1847]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1839]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1783]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1709]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1663]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1638]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.