"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир соврин соҳибига айланди.
У хорижда тўп тепаётган португалиялик футболчиларни тақдирлаш мақсадида ташкил этилган "Иқтидор" совринининг илк — сентябрь ойидаги лауреатига айланди.
Роналду сентябрь ойида "МЮ" сафида 5та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол муаллифига айланди. Шунингдек, у Португалия терма жамоаси сафида Ирландияга қарши баҳсда дублга эришди.