"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛ 8-туридан ўрин олган "Уотфорд"га қарши учрашувдан сўнг (5:0) ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Фирмино ажойиб ўйин ўтказди ва хет-трикка эришди, табриклайман. Мане ҳам чиройли гол урди. Жарима майдончасида доим кимгадир тўп узатишга ҳаракат қиламан ва ҳар доим жамоа учун ишлашга уринаман. Энг муҳими, бугун биз жуда кўп голлар урдик. Шунингдек, бизнинг бутун ҳужум чизиғимиз учрашув давомида бир-бирини тушуниб ўйнади. Умид қиламанки, биз худди шу руҳда давом этамиз. Ишонаман, биз мавсум якунида чемпион бўла оламиз ва Чемпионлар лигаси учун ҳам курашамиз. "Ливерпуль" каби жамоага барча совринлар учун курашиш муҳим", - дея сўзларини якунлади мисрлик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" бугунги ғалабадан сўнг 18 очко билан турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди.