Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Маҳмуд Муродов: «ММА тарғиботини Тошкент билан чеклаб қўймаймиз» — «Muradov Professional League» олдидан матбуот анжумани (интервью)

Баҳо:
+ | -

Бундан бир неча соатлар олдин Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг мажлислар залида «Muradov Professional League» аралаш жанг санъатлари халқаро турнири олдидан ташкил этилган матбуот анжумани якунланди.

Тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов, «Muradov Professional League» компаниясининг асосчиси Маҳмуд Муродов, жангчилар Баҳодир Бакиев, Рамазон Темиров, Шоҳанас Мирзаматовлар иштирок этишди.

Қуйида ушбу матбуот анжуманида янграган фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дастлаб тадбирни Миллий Олимпия Қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов очиб берди. Шундан сўнг ушбу турнир асосчиси Маҳмуд Мурадов мусобақа ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳолда анжуманга ташриф буюрганларни қизиқтирган саволларига жавоб берди. Шунингдек, бўлажак жанглар олдидан ўзбек спортчилари билан ҳам қизиқарли суҳбатлар бўлиб ўтди.

Маҳмуд Муродов: "Авваламбор ушбу турнирни ташкиллаштирган ҳамда бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу аралаш жанг санъатлари бўйича Ўзбекистондаги илк воқелик. Барчага бирдек қизиқ бўлади деб ўйлайман. Яқинда Нукусда ўтган Марказий Осиё чемпионатини кўпчилик кузатиб борди. Бу каби турнирлар ёшлар учун трамплин вазифасини ўтаб беради. Соғлом турмуш тарзи бош вазифамизга айланиши керак. ММА тарғиботини Тошкент билан чеклаб қўймаймиз.

Жасур Алижонов: Авваламбор, барча ОАВга ушбу тадбирни ёритишга бел боғлаганлари учун раҳмат айтаман. Ушбу мусобақани ўтказишдан асосий мақсад ёшларни жанг санъатларига қизиқтириш, бу спорт турини юртимиз бўйлаб янада оммалаштириш ҳисобланади. Бу орқали ёшларни турли ёт оқимларга кириб қолишларидан сақлаган бўламиз.

Иккинчидан, ММА борасида Ўзбекистонни қандай салоҳиятга эга эканини барча рақибларга кўрсатиб қўйиш имкониятига эгамиз. Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Европанинг бир қатор мамлакатлари билан ўзаро тажриба алмашиш ғоялари ҳам устувор ўринда туради. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Бу ташкилотни очишдан мақсад ҳам шулар. Барча спортчиларга омад тилаб қоламан.

Ушбу турнирдан тушган маблағ Маҳмуд Муродовнинг чўнтагига тушмайди. Пулларни хайрияга йўналтириш фикри кимдан чиққан?

- Аввало мен бу турнирни қўшимча даромад юзасидан очмадим. Бу спорт турини орқасидан етарли маблағга эга бўлганман. Мен ортиқча нарсаларни ўйлаганим йўқ. Юқорида таъкидлаганимдек, биринчи ўринда ёшлар саломатлиги. Бу ўзимдан чиққан ғоя. Мусобақадан тушган пулларни спортчилар учун бонусларга ҳамда меҳрибонлик уйларига йўналтирамиз.

Ушбу турнирда қандай тоифали реферилар фаолият олиб боради? Хорижлик ҳакамлар ҳам ташриф буюрадими?

- Албатта, деярли барча реферилар Европадан ташриф буюрган гуруҳ аъзолари. Улар Америка ва Европада ишлаган ҳамда машҳур Беллаторлар орқали танилган профессионал ҳакамлар. Шунингдек, маҳаллий ҳакамлар ҳам бу ерда ёрдамчи бўлиб тажриба оширишлари мумкин. Ўзаро ҳамкорликдаги фаолият муваффақиятли чиқишига ишонаман.

Юртимизда яқин йиллар давомида ММАга катта эътибор қаратиляпти. Буни масъуллар фақат Тошкентда эмас, балки вилоятларда ҳам кенг тарғиб қилишлари зарур.

- Албатта, нафақат ММА балки қолган спорт турлари ҳам секин-аста вилоятларга ёйилиб боради. Кеча Нукусда бўлган мусобақани оласизми, ёки бўлмаса Андижонда ўтказилган бокс оқшоминими бирин-кетин булар амалга ошяпти. Биз аралаш жанг санъатларини бутун республикага ёйишни мақсад қилганмиз. Бироқ кўриб турипсиз, ҳакамлар ва мураббийлар борасида тақчиллик мавжуд. Айни дам бирданига кўплаб жамоаларга асос солишнинг иложи йўқ. Бу Ўзбекистондаги илк йирик турнирлардан бири ва бу ерда бирданига катта планка олиб бўлмайди.

Рақибларни қандай ўрганиб чиқдингиз, тайёргарлик қай даражада кечди?

- (Рамазон Темиров) Ушбу рақибим билан 2 йил олдин ҳам куч синашганман. Бу вақт оралиғида Бразилияда машғулотлар олиб бордим. Тайёргарликни яхши деб айта оламан, мураббийлар кўрсатмаси билан исталган натижага эришишимизга кўзим етяпти.

(Шоҳанас Мирзаматов)

Рақибим сербиялик Александр Янковични яхшилаб ўргандим. У асосан «стойка»да жанг қилади. 3 ой давомида узлуксиз машқ олиб бордик. Тайёргарлик борасида муаммо бўлмади. Максимал 100 фоиз тайёрмиз деб айта оламан.

(Баҳодир Бакиев)

Рақибларимнинг барча жангларини диққат билан кузатиб чиқдим. Албатта ҳар бир рақиб шу йўлдан боради. Авваласи бу спорт. Олдиндан бир нима деб бўлмайди. Бироқ ғалабаларимизни олдиндан сезяпман.

Жаҳоннинг кўзга кўринган спортчиларини юртимизга таклиф этиш борасида режалар борми?

- Бу режаларимизда бор. Флойд Мейвезер, Хабиб сингари спортчилар билан ўзаро тажриба алмашиш ният йўқ эмас. Улар билан муносабатларимиз яхши ва албатта, бу спортчилар юртимизга ташриф буюришади.

Шоҳанас Мирзаматов октагон лигалардаги шартномасини тугатдими ёки жангларда давом этаверадими?

- Ҳозир фақат Маҳмуд Мурадов билан шартномам бор ва бошқа лигаларга фикримни чалғитганим йўқ. Ушбу келишув тугагач қолган шартномаларни ўйлаб кўришим мумкин.

Ушбу лигани ҳаваскор ёшлар учун ҳам ташкиллаштирса бўладими? Жуниор спортчилар қандай қилиб иштирок этишлари мумкин?

- Ҳозирги турнир профессионал мақомда ўтмоқда. Унда фақатгина катталар иштирок этиши мумкин. Чунки бу рейтинг баллари учун ўйналади. Ташриф буюрувчи рақиблар ҳам проф кадрлар. Бундан кўзланган асосий мақсад ушбу спортни келаётган мухлисларга чиройли қилиб кўрсатиб бериш. Келгуси мусобақаларимиз албатта ҳаваскор тартибда ҳам бўлиб ўтади, фақат у вилоятлар кесимида ўтказилади. Ҳозирча «selection» турнирлар фақат профессионаллар учун.

Баҳодир Бакиев катта тажрибага эга спортчи. Нега у худди Маҳмуд Мурадов сингари турнирлар ташкил этиш ўрнига нуфузи пастроқ саналган Ўзбекистондаги жангларда қатнашяпти?

- Авваласи Ўзбекистонда жанг олиб бориш азалий орзуйим бўлган. 2018 йили Тошкентда ўтказилган JFC мусобақасига кела олмай қолганман - рақибим жангни бекор қилган. Шундан бери бу ердаги турнирда қатнашишни ўйлаб келардим. Бунинг учун Маҳмудга катта раҳмат.

Эслатиб ўтамиз, «Muradov Professional League» компанияси шу йилнинг бошида очилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад аралаш жанг санъати турларини юртимиз бўйлаб оммалаштириш ҳисобланади. Лойиҳа эгаси чет элда фаолият юритаётган бир қанча ўзбек спортчиларини юртимизга жалб этиб, ёшлар билан тажриба алмашишларини мўлжаллаган. Жорий мусобақа ҳам асосан шунга йўналтирилади.

Маълумот учун, 21 октябрь куни вазн ўлчаш ва Face to Face маросимлари бўлиб ўтса, 22 октябрдан мусобақага старт берилади.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:25, 16.10.2021.
Ўқилди: 3809 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.