Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Аллегри "Зенит"га қарши ўйиндан олдин матбуот анжуманида қатнашди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Зенит"га қарши ўйиндан аввал матбуот анжуманида қатнашди.

"Зенит" - яхши жамоа. Улар Лондонда "Челси"га қарши яхши ҳимоявий ўйин кўрсатишган. Биз учун 3-тур - муҳим босқич. Бу ўйин бизга плей-оффга чиқиш эҳтимолини ошириш имконини беради. Кейинги босқичга чиқиш учун Санкт-Петербургда очко тўплашимиз керак. Шунда биз гуруҳда энг юқори поғонани эгаллаб оламиз.

- Де Лигт майдонга тушишга тайёрми?

- Де Лигт тўлиқ тикланди, у майдонга тушади. Акс ҳолда, унинг ўрнига Ругани ўйнаган бўларди. Маттейс тўлиқ тиклангани учун ўзи ўйнайди. Алекс Сандро ҳам тузалиб кетди. Шунингдек, Де Шильо "Рома" га қарши яхши ўйнади, агар у доимо асосий таркибда майдонга тушишни ҳохласа шундай ўйин кўрсатишда давом этиши керак.

- Артур майдонга тушадими?

- Шенсны, Де Лигт ва Бонуччи аниқ биринчи дақиқаларга эга бўлади, қолган футболчиларни ҳозирча ҳал қилмадим. Артурга келсак, у айни вақтда асосий таркибда ўйнай олмайди, эҳтимол. Лекин ҳеч бўлмаганда у бир тайм ўйнайди.

- Моратанинг аҳволи қандай?

- Яхши. У 100 фоиз тикланди ва учрашувни асосий таркибда бошлаши мумкин", - деди Аллегри.

Манба: Sport-Express.ru
Киритилди: 18:04, 19.10.2021.
Ўқилди: 1307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик