ФИФАнинг глобал футболни ривожлантириш бўлими бошлиғи Арсен Венгер ўзи таклиф қилган ислоҳотлари ҳақида гапирди.
«Мен келажак футболини қандай яхшилаш ҳақида ўйлардим. Халқаро ўйин тақвими клуб футболи ва терма жамоа футболи ўртасидаги мувозанатни белгилайди. Балансга 80:20 нисбатда эришилади ва биз унинг шундай қолишини хоҳлаймиз. Аммо ҳозирги формат энди ишламаяпти ва эскирган», - дея ФИФА расмий сайти Венгернинг сўзларини келтиради.
71 ёшли француз ўзининг таклиф қилган ўзгаришларини умумлаштирди:
- терма жамоалар йиғинлар сонини камайтириб, лекин бир йиғилганда узоқ муддатга йиғилиш;
- Бу тақвимга қўшимча ўйинлар қўшилмасдан, июнь ойида ўтказиладиган ҳал қилувчи финал турнирлари учун жой яратади;
- футболчилар учун ҳар йили мажбурий дам олиш вақтини жорий этиш;
«Бу менинг келажак футболи учун таклифларим. Биз тақвимни ҳамма учун оптималлаштириш учун ҳар хил қарашлар ва ғояларни тинглашни хоҳлаймиз», - дея хулоса қилди Венгер.