Todofichajes нашри хабарига кўра, Александр Исак ҳозирда «Барселона» харид қилмоқчи бўлган футболчилар рўйхатида биринчи ўринда туради. Яқинда клуб Эрлинг Холанд номзодини рад этди, лекин тезда «Реал Сосьедад» ҳужумчиси Александр Исак номзодини кўриб чиқади.
Клуб иқтисодиёти жуда заиф бўлиб қолмоқда, шунинг учун каталонияликлар ҳозирча юлдуз футболчилар сотиб олмайди. Шу сабабли, швед варианти клуб учун қулай.
Футболчи Сан-Себастянда бир неча мавсумни юқори савияда ўтказганидан сўнг, Европанинг топ-клубига ўтишни истамоқда ва «Барселона» у учун идеал вариант.
Исакнинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади ва «Реал Сосьедад» унга берадиган бу сумма «Барселона» учун ҳам маъқул келади. Каталонияликлар аллақачон футболчининг агенти билан боғланишган.