Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

АПЛ клублари халқаро танаффуслардан азоб чекмоқдами?!

Баҳо:
+ | -

Жанубий Америкада ўтказилган Жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслари туфайли айрим инглиз клуби футболчилари ўтган ҳафта якунида бўлиб ўтган учрашувларга етиб кела олмади. Бунинг асосий сабаби саралаш баҳсларининг охири, ўтган пайшанба кунида тугаганидир. Оқибатда, футболчилар шанбагача Атлантика Океани узра қайтишга улгурмаган. Улгурганларга эса карантин муаммо туғдирди. Хусусан, Колумбиянинг Буюк Британия учун қизил рўйхатда қолаётгани "Тоттенхэм" футболчиси Девинсон Санчес ҳамда "Бормунт" аъзоси Жефферсон Лермаларнинг 10 кунлик карантинга қўйилишига сабаб бўлди. Ушбу қоида, шунингдек бразилиялик саккизта АПЛ клублари аъзосини ҳам 10 кун кутишга мажбур қилди.

Гарчанд уларнинг ичида "Ливерпуль" аъзолари Фабиньо ва Аллисонлар ЕЧЛ баҳси учун Мадридга тўғридан-тўғри учиб кетган бўлса ҳам, уларнинг муаммосиз Англияга қайтиши ҳали ҳам сўроқ остида қолмоқда. Ушбу воқеалар терма жамоалар футболи клубларникига катта муаммо туғдираётганини англатади. Булар шуни кўрсатадики, тақвим баҳслари ва карантин чекловлари – пандемиянинг салбий ҳосилалари. Шундай бўлса ҳам олдинлари, одатий ҳаёт тарзида бўлган клублар барибир терма жамоа футболидан нольиб келган.

Бироқ, танганинг иккинчи томони ҳам мавжуд. Бу нарса икки томонлама фойда олиб келади. Чунки клубларнинг халқаро футбол баҳсларидан манфаатдор томони ҳам мавжуд. Айни пайтда бу воқеа футболчиларнинг халқаро миқёсда танилишини таъминлайди. Негаки, миллонлаб инсонлар уларни айнан мана шундай пайт танийди ва мухлисга айланади. Масалан, бу мусобақаларсиз Англия чемпионати ҳозиргидай маълум ва машҳур бўлармиди? Бизнингча, йўқ!
Бунга яққол мисол сифатида 1990 йилги Италиядаги Жаҳон чемпионатини ва Евро-96ни келтиришимиз мумкин. Айнан шу турнирлар ортидан Англия футболи ҳақиқий юлдузлар маконига айлана бошлаганди. Қолаверса, талантли футболчилар ўз миллий термасида камолга етади ва порлаб чиқади. Бу жараён айниқса ёшлар футболида янада кучли.

Масалан, айни пайтда Чемпионшип вакили "Блекберн Роверс" клуби ўз ҳужумчиси Бен Бреретоннинг терма жамоадаги фаолиятидан мамнун. Ўтган мавсумда Бен умидсизланганди. У ўша пайтда ўзини ёлғиз ҳис қилганини билдирган. Бреретон гарчанд Англияда туғилган бўлса ҳам, ҳозирда Чили терма жамоаси аъзоси. Негаки, унинг онаси асли чилилик. У Чилига жўнаб кетиб, у ерда ўйнай бошлагач, ўзини нималарга қодирлигини исботлади. Бен ўзидаги ишончни намоён қила олди. Унинг қонида Лотин Америка унсури бор ва у ҳозирда Чилининг ҳақиқий қаҳрамони. Шунинг учун ҳам Америкадаги баҳсларда у ўз исмига "Диас" фамилиясини қўшиб олади.
Бен карантин сабаб Англияда қолиб кетган пайтда жамоаси жуда қийналди. У қайтгач эса, Чили Парагвай ва Венесуэла устидан ғалаба қилди. Мана сизга халқаро ўйинларнинг фойдаси! Бу билан биз термадаги фаолият исталган футболчининг ўзига бўлган ишончини ошириши ва ўз формасини ушлаб туришини таъминлаши мумкинлигини айтмоқчимиз.

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 20:47, 19.10.2021.
Ўқилди: 2811 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.