Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Бензема «Олтин тўп»га қанчалар ҳақли? Унинг Месси ва Левандовскидан қандай устунлиги бор?

Баҳо:
+ | -

Қуйида эътиборингизга «Олтин тўп» соврини учун асосий даъвогарлардан бири дея айтилаётган Карим Бензема хусусида сўз юритамиз.

Бенземада имкониятлар юқорироқ

«Олтин тўп» учун 30 та даъвогарлар рўйхати эълон қилингач, бу йил ушбу совриннинг эгаси қийинчилик билан аниқланиши тахмин қилинмоқда. Бироқ улар ичида аниқ беш фаворит пайдо бўлган: Жоржиньо, Канте, Левандовски, Бензема ва Месси. «Челси» яримҳимоячилари, айниқса, Канте Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичидаги қийин ўйинидан сўнг деярли кўринмай кетди. Жоржиньо эса 2021 йилда иккита йирик совринни қўлга киритди. Лекин шундай бўлсада, клубдаги ягона қаҳрамон эмас эди. Бунда жамоавий ўйинга кўпроқ баҳо берса бўлади.

«Олтин тўп» катта эҳтимол  бу йил энг кўзга кўринган уч ҳужумчидан бирига берилади. Бу ерда Де Брюйненинг мантиғидан келиб чиқиб Роберт Левандовски ёки миллий терма жамоадаги илк йирик совринини қўлга киритган Лео Месси хаёлга келиши мумкин.  Аммо сўнгги пайтларда Карим Бензема ўзининг кўплаб персонал мухлисларига эга бўлди, у мавсумни «Реал» билан ёрқин тарзда бошлади ва Франциянинг Миллатлар Лигасидаги ғалабасида катта роль ўйнади.

Месси ва Левандовски кўпроқ гол уришди дейсизми?

Албатта, Роберт унга «Олтин тўп»ни зудлик билан топширишга лойиқ меҳнат қилди, бироқ ўтган йилгисини. Шунга қарамай 2021 йилда ҳам Роберт стабил формасини маромида ушлаб келмоқда, лекин 2020 йилда бўлгани каби, ҳаммадан алоҳида устун эмас. Чемпионлар лигасида «Бавария» ўз юришини аламли якунлади. Бироқ жамоа айнан Робертнинг етишмовчилиги сабаб мусобақа билан хайрлашишга мажбур бўлди. Аммо Левандовски бу йил ҳам самарали ҳаракатларида давом этмоқда: у октябрь ойининг ўрталарига келиб 52 та гол ургани кишини ҳайратга солади.

Мессининг ҳисобида 38 та гол бор, бироқ аргентиналик футболчининг мавсумни иккинчи ярмида ушбу статистикасини яхшилаш учун имкониятлари анча паст. «Барселона» «Реал» ва «Атлетико»га Ла Лига чемпионлиги йўлида имкониятни бой берди ва учинчи ўринни эгаллади. Леонинг асосий устунлиги - Америка кубогидаги ғалабаси, бироқ унинг  еттинчи «Олтин тўп» учун юриши негадир чеклангандек таассурот қолдирмоқда. Айнан «ПСЖ»даги муваффақиятсиз старти ушбу шубҳаларни келтириб чиқаряпти.

Бензема «Реал» ва Франция терма жамоаси сафида 32 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Евро-2020да Карим иккита дубл қайд этди, лекин «учранглилар» мусобақада муваффақиятсизликка учради. Шунга қарамай Миллатлар Лигасида Бельгия ва Испания устидан ғалабаларга эришган французлар якунда бош совринни бошлари узра кўтардилар. Айнан Миллатлар Лигасидаги ғолиблик Каримнинг «Олтин тўп» учун имкониятларини кескин ошириб юборди.

Бензема «Олтин тўп» ни болаликдан орзу қилган

Дарҳақиқат, Карим фаолиятидаги энг ажойиб мавсумларидан бирини ўтказмоқда ва уни «Олтин тўп» учун курашда асосий фаворит деб ҳисоблаш мумкин. Ҳужумчи фаолиятида ҳеч қачон асосий индивидуал мукофотига бунчалик яқин келмаган эди. Унинг ўзи бу имкониятдан хурсанд:

Ҳамма футболчилар бу совринни орзу қилишади. Болалигимдан мен бу мукофотни қўлга киритиш ҳақида ўйлардим. Энди «Олтин тўп»га яқин келар эканман, бунда шерикларимнинг меҳнати катта», - дейди Бензема.

Бензема фойдасига ишлаётган ПР кампанияларининг ҳам кучи қудратли. "Реал Мадрид" футболчилари кўпинча бу соврин йўлида омадли вазиятга эга бўлиб келишган: сўнгги йилларда Криштиану Роналду тўрт марта дунёнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган бўлса, 2018 йили мукофот Лука Модричга насиб этди.

Балки, ўз севимлиси Карим Бензема учун Флорентино Перес ҳам бир неча бор қўнғироқ қилиб, футболчига қўшимча мотивация бераётган бўлса ажаб эмас. Бу албатта мухлисларни француз ҳужумчисига жиддийроқ қарашга мажбур қилади. Ҳатто яширин овозларга кўра ҳам, Месси бу йил "Олтин тўп" учун курашда 3-ўринда талқин этилмоқда.

Бенземани ёқлаб чиққан машҳурлар

Зинедин Зидан:

«Бензема бу йил "Олтин тўп"ни қўлга киритишга ҳақли. У ажойиб футболчи ва мен унга мураббийлик қилиш шарафига муяссар бўлдим. У ҳужумларни қандай якунлашни жуда яхши билади. Каримнинг бошқалардан имкониятлари кўпроқ ва умид қиламанки, у "Олтин тўп" билан тақдирланади. Мен унга "Олтин тўп"ни берган бўлардим».

Роналду (бразилиялик):

Менинг «Олтин тўп»га номзодим Бензема, бунга шубҳа йўқ. Энг яхши ҳужумчи, охирги 10 йилдаги йиртқич ва энг муҳими чемпион.
Бундан ортиқ яна кимга овоз бериш мумкин?

Арсен Венгер:

«Бу йил "Олтин тўп" учун асосий номзодни кўрсатиш қийин. Бироқ  индивидуал ишлаш ва барқарорлик нуқтаи назаридан Бензема энг юқори поғонадалигига тан бериш керак. Ундаги тўпурарлик маҳорати ва Миллатлар лигаси ғолиблиги энг кучли футболчи мақоми учун етарли».

Роберто Карлос:

«Агар у дунёнинг исталган клубида ўйнаганида ҳам, "Олтин тўп" учун курашда Карим менинг фаворитим бўларди. Кучлиларнинг кучлиси!»

Роберто Де Зерби:

Мен «Олтин тўп»ни Бенземага берардим. Мен учун у кўп йиллар давомида дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси бўлган. Карим Левандовскидан яхшироқми? Менимча Бенземада бироз устунлик бор. Мен Каримни танлаган бўлардим".

Жером Ротен:

«Карим "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин. Бунга "France Football"нинг алоқаси йўқ. Лекин индивидуал ўйинлар, футболчининг класси, харизма, ҳалол ўйинлар ҳақида унутмаслик керак. Харизма ва ҳалол ўйин борасида Бенземага тенг келадиганлар кам. Бу йил, менимча, у энг ҳақли ва техник жиҳатдан кучли ўйинчи бўлди. Унинг Миллатлар Лигасидаги Бельгия ва Испанияга урган голларини эсланг. Бу каби жамоаларни мағлуб этиш анча мушкул».


Хўш, сиз учун «Олтин тўп»га ким ҳақли?

Киритилди: 23:23, 19.10.2021.
Ўқилди: 3812 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.