Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Клопп ва Алиссон «Атлетико» устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашишди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-тури доирасидаги «Атлетико»га қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мадридда ўтган баҳсда мерсисайдликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва 9 очко билан гуруҳда яққол пешқадамга айланиб олишди. Ҳисобида тўрттадан очкога эга «Атлетико» ва «Порту» кейинги ўринларда боришмоқда. «Милан» 3 ўйиндан кейин бирорта очко тўплай олгани йўқ.

"Ҳа, албатта. Умуман ажабланганим йўқ. Ушбу икки жамоа учрашганида доим драматик ўйин гувоҳига айланамиз. Бу кафолатланган деган бўлардим. Иккала жамоада ҳам курашга мойил тўғри қисмлар мавжуд. Мен шуни айтишим мумкинки, инсоннинг ақли унинг энг катта душмани. Биз вазиятни бутунлай тушуна олмадик Ўйинни нотўғри услуб билан назорат қилишга ҳаракат қилдик. 13 дақиқадан кейин «Атлетико» билан ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, вазият тизгинини қўлдан чиқариб юбордик. Ҳисоб тенглашди: 2-2.

Тўғриси айтсам, ўзимизга ишониб ҳаракат қилмадик. Қийинчиликларимиз, муаммоларимизни биламиз, аммо уларни тез-тез инкор этишга ҳаракат қиламиз. Бугун, икки ўзига исжонган жамоалар ўзаро тўқнаш келишди. Агар, мен билан Диего Симёненинг ишончини ўлчасангиз, аминманки у ютган бўларди. Бугун ҳақиқий жанг бўлди. Ҳеч ким яхши жамоа бўлгани учун ғалаба қозона олмайди. Бунинг имкони йўқ. Иккала жамоа ҳам ҳақиқий жангчилар. Бугун буни кўрдингиз. Яна икки ҳафтадан кейин буни яна гувоҳига айланасиз. Уларга қарши ўйнаш жуда оғир. Аммо, биз ўз мухлисларимиз, стадионимизда, ажойиб атмосферада ўйнаймиз ва умид қиламанки, бундан фойдаланамиз".

Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Алиссон Беккер ҳам ўз фикрлари билан бўлишди.

"Бу топ ўйинчилар, топ жамоалар ўйнашни истайдиган баҳслардан бири бўлди. Бу жойда ўйнаш доим оғир. Бу ердан ғалаба билан қайтиш, уч очкога эга бўлиш биз учун ҳақиқатан ҳам муҳим эди.

Мураббийимга ишонаман, у тўғри вақтда керакли сўзларни айта олади. У кийим алмаштириш хонасида бизни яна ўйинга қайтара олди ва иккинчи бўлимда учрашувга бўлган муносбатимиз бироз ўзгарди.

2:0 ҳисобида олдинда бўлиб, гол ўтказиб юборсангиз, қийин бўлишини биласиз. Бу ерга келганимизда «Атлетико»га қарши ўйнаш осон бўлмаслигини билардик. Ушбу ўйинни кўрган барча буни амалда ҳам гувоҳига айланди.

Учинчи голни урганимиз ва бошқа гол ўтказиб юбормаганимиздан хурсандман. Вазиятларни кўпроқ назорат қилдик, аммо майдонда бир киши кўп бўла туриб ўйнаганда яхшилаш керак бўлган жиҳатлар бор. Кўпроқ вазиятлар яратишингиз шарт, аммо 10 кишига қарши буни қилиш осон эмас. Уч очко қўлга киритганимиздан бахтиёрмиз".

Манба: uefa.com
Киритилди: 09:14, 20.10.2021.
Ўқилди: 2912 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.