Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

ЕЧЛ. "Бенфика" - "Бавария" учрашувидан кейинги фикрлар

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-тур доирасида «Бенфика» ўз майдонида «Бавария» билан беллашди ва якунда 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувда голларни Лерой Сане (дубль), Эвертон (автогол) ва Роберт Левандовски киритишди. Мазкур баҳснинг энг яхши футболчиси деб мюнхенликлар ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кингсли Коман топилди.

Франциялик футболчи Португалия клуби устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.

"Рақиб яхши жамоа, улар яхши ҳаракат қилишди. Аммо, иккинчи голдан кейин кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олдик. Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, юрагимдаги муаммодан кейин яна ўйнаётганимдан жуда ҳам хурсандман".

Бавария" сардори Мануэл Нойер Чемпионлар Лигаси мусобақасида юбилей 100-ўйинини ўтказди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлашимча, бугуни ўйинда иккинчи бўлим ақлбовар қилмас даражада ўтди. Ўйинни бироз бериб қўйган бўлсак ҳам, назоратни қўлга олди, аммо ҳақиқатан рақибни янчиб ташлай олмадик. Биринчи голдан кейин, бизга осонроқ бўлди. Биз учун ажойиб кеча.

Бу юбилей жуда катта натижа. Бундай бўлишига ҳеч қачон ошонмагандим. Кимдир фаолиятим бошида менга бундай бўлишини айтганида, бунга ишонмасдим. Ажойиб онлар ва бизда жуда кўп оломон тўпланди".

«Бавария» вингери Лерой Сане ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлайманки, жуда ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Ҳатто биринчи бўлимда ҳам. Ҳужумда вазиятларни бундан ҳам бироз яхшироқ якунлашимиз мумкин эди. Ўйиндан шунчаки бахтиёрман. Биз ўз ўйинимизни қилишимиз ва сабрли бўлишимиз лозим, якунда барчаси самара беради".

«Бенфика» ҳужумчиси Дарвин Нунес ҳам ўйиндан кейин фикрларини айтиб ўтди.

"Бу адолатсизлик бўлдими, билмайман. Аммо, «Бавария» жуда зўр ўйин кўрсатди. Биз биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда иккита вазиятга эга бўлдик. Агар шу иккаласини ёки ҳеч бўлмаганда биттасини голга айлантира олганимизда, ўйин бошқача бўларди".

«Бенфика» бош мураббийи Хорхе Жезус ҳам учрашувдан сўнг фикрлари билан бўлишди.

"Биз доим ўйинда бўлдик. Нойер иккита ажойиб сейв амалга оширган ҳолда, воқеалар ривожини ўзгартириб юборди. Ўйиндан келиб чиқиб, натижани қабул қилиш оғир. Натижа бошқача бўлиши лозим эди. Тўртта гол ўтказиб юборишга лойиқ эмасдик. «Бавария»нинг кучга тўла футболчилари ўйинни ўзгартириб юборишди".

Манба: uefa.com
Киритилди: 08:23, 21.10.2021.
Ўқилди: 5996 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3580]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2723]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1944]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1819]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1758]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1490]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1484]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1393]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1368]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.