Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Кеча «Барселона» тутган йўл ҳақида

Баҳо:
+ | -

Кеча Чемпионлар лигасининг навбатдаги тур босқичи якунига етди. Унда бир қатор ўйинлар ўтказилди. Улардан бири «Барселона» ҳамда «Динамо Киев» жамоалари ўртасидаги баҳс эди. Ваниҳоят, каталонияликлар Европа саҳнида узоқ муддатли танаффуслардан сўнг, ғалаба мазасини таътиб кўришди. Аввалги иккита турда кетма-кет равишда «Бавария» ҳамда «Бенфика»га учралган йирик мағлубиятлардан кейин, айтиш мумкинки, Рональд Куманнинг «Барселона»си ўз услубиятига бир қадар қайтиб олди. Бу фикрни фақат биз эмас, балки жамоани охирги икки йил ичида ким кузатаётган бўлса, уларнинг ҳаммаси айтиши мумкин. Ушбу ўйиндаги статистикага қарайдиган бўлсак, «Барса» рақиб дарвозасига росмана катта хавф туғдирганига гувоҳ бўласиз(exG кўрсаткичи 2,42). Жамоа баҳс давомида бир нечта яхши вазиятлар ярата олди(5 та ўта хавфли, умумий 12 та).

Ўйиндаги вазиятлар борасида, ҳатто рақиб «Динамо»нинг ўзи ҳам «Барселона» ёрдам бераётгандек кўринарди. Дарҳақиқат, украиналикларнинг иштиёқи «Камп Ноу»даги муҳит сабаб унчалик ҳам юқори эмасди. Голда эса «эски фирқа» вакиллари ўз ишини қилишди. 32 ёшли Хорди Албанинг кесиб узатган тўпини 34 ёшли Жерар Пике дарвозага жойлаб қўйди. Ягона голдан кейин мезбонларнинг имкониятлари асосан кросс узатмалар ёки жарим зарбалари орқали ҳосил қилинди. Учрашув ярмига келганда рақиб ҳовурини босиб қўйиш ва ҳимоясини кучсизлантириш учун Куман Коутиньо ҳамда Ансу Фатиларни майдонга ташлади. Сиз бунда Фати фантастик ўйин кўрсатиб, учталаб гол уриб ташлашини тасаввур этишингиз ва Роналдиньо эрасини эслашингиз мумкиндир. Аммо амалда бунга яқин ҳам келинмади.

Фатини майдонга туширилиш вақти «Барса» ўз ранги, кўк ва қизилга мос равишда ҳамда қадриятлардан келиб чиқиб ўйин кўрсата бошлаган пайтга тўғри келди. Қолаверса, натижа ўз томонига оғиб турган бир пайтда, 18 ёшли ҳужумчи унчалик ҳам куч сарфлашни хоҳламади. У «Реал»га қарши баҳсга яхшироқ формада етиб боришни истади. Худди шу каби, Ансунинг қолган жамоадошлари ҳам ўйинни шунчаки ўлдиришга ҳаракат қилишди. Уларнинг майдондаги ҳаракатлари буни яққол ифодалаб берарди. Агарда рақиб «Динамо»да иштиёқ етарли бўлиб, вазиятга ўзгартиришга росмана ҳаракат қилганида, «Барса» жазоланган бўларди. Куман ва унинг жамоаси эса Каталония матбуоти томонидан ҳозирда анча оғир танқидларга мубтало этиларди. Ўйиннинг иккинчи бўлимидаги энг қизиқарли вазият Фати билан боғлиқ. У «Динамо» дарвозабони Георгий Бущанни ўз жарима майдончаси ичида доғда қолдириб, унинг устидан оширма зарба беришга ҳаракат қилиб кўради. Аммо ҳаракат унчалик омадли бўлмади. Шунга қарамай, мана шу воқеа зерикарли ўйинга бироз бўлсада қизғинлик бахш эта олганди.

Айтиш мумкинки, «Барселона» ўз кучини ҳафта якунидаги муҳим баҳсга тежади. «Реал» эса у ёқларда «Динамо»нинг ашаддий рақиби бўлган «Шахтёр»ни аяб ўтирмади. Шунга қарамай, каталонияликлар учрашувни ютмасалар бўлмасди. Акс ҳолда, сўнгги йигирма йил ичида илк бор ЕЧЛ гуруҳ босқичида қолиб кетиши ҳеч гап эмасди. Мана шу хавотир билан Куман кеча тиззасидан жиддий жароҳат олган ўсмир йигитчани ҳам баҳсга ташлашни лозим топди. Нима бўлганда ҳам, Куман агарда Барселона шаҳридаги иш жойини сақлаб қолишни хоҳласа, таркибдаги футболчилардан максимал фойдаланишга ҳаракат қилиши лозим. Акс ҳолда, Куман жамоасини Европанинг энг катта тўқнашувида(«эл-класико») шармандали мағлубият кутиб турган бўлади.

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 11:58, 21.10.2021.
Ўқилди: 5817 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5405]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2884]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2696]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2489]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1817]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1742]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1741]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1632]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1473]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1454]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик