Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Ўзбекистон ва БАА олимпиячилари ўртасидаги ўйин чипталари савдода

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

14 март куни Ўзбекистон олимпия терма жамоасини муҳим ўйин кутиб турганидан яхши хабардорсиз. Тошкентдаги «Жар» стадионида БАА олимпия терма жамоаси меҳмон бўлади. Лондон чиптасини тўғридан-тўғри қўлга киритиш учун Ўзбекистонга фақат ва фақат ғалаба зарур.

Ҳал қилувчи ва қизиқарли ўйинга бўлган қизиқиш анча катта эканини ҳисобга олган ЎФФ учрашувга ҳали икки ҳафта вақт бўлса-да, чипталарни эркин савдога чиқарди. «Жар» ва «Пахтакор» стадиони кассаларида сотилаётган чипталарни 10.000 сўмдан 25.000 сўмгача ҳарид қилиш мумкин. Аввалроқ БАА олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун кутилганидан анча кўп араб мухлислар ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Чипталар 3та тоифага бўлинган ҳолда савдога чиқарилган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:12, 01.03.2012.
Ўқилди: 9327 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик