Англиянинг "Кристал Пелас" ҳамда "Норвич" клублари Бундеслига вакили "Волфсбург" футболчиси Себастиян Борноуга қизиқиш билдирган. Хабар қилинишича, АПЛ вакиллари 22 ёшли ҳимоячи учун даъвогарлик қилишни режа қилган.
Негаки, ҳар икки клуб мудофаасида катта муаммоларга эга. Борноу янги мавсумда ўз жамоасида доимий майдонга туширилмоқда. У ўтган мавсумда 24 та баҳсда жамоасига ёрдам берган.