Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Европада ҳужумга урғу берувчи жамоалар ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -

Сешанба куни Чемпионлар лигаси 8 ўйинида нақ 35 та гол урилди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 4,38 тадан тўғри келади, албатта жуда ёрқин кўрсаткичлар. АПЛда мавсумининг ўртача кўрсаткичи 2,65, Бундеслигада 3,09. РПЛда 2,55, бу ҳам ажойиб кўрсаткич. Футболдаги ҳужумкорлик тенденциялари турли лигалар ва турнирларда турлича қўллаб-қувватланади.

Қуйида назарий жиҳатдан эмас, балки салоҳият борасидан ҳам ҳужумда муваффақият қозонган сермаҳсул жамоаларни ажратиб оламиз. Бу лигалар даражасини солиштиришга ёрдам беради.

«Зенит»

Албатта Россия чемпионини бу ерда кутилмаган тарзда турибди дейишингиз мумкин. Лекин бунга шошилмаслик керак. Санкт-петербургликлар ҳар бир ўйинда ўртача 2,11 кўрсаткични қайд этиб келишмоқда. Жамоа РПЛда аллақачон 22 та ва Чемпионлар лигасида 4 та гол уришган. Кўрсаткичлар деярли барча топ-5 клублардан сезиларли даражада яхши. Тўғри, АПЛда аутсайдерлар кучли ва улар гранд жамоаларга етарлича қаршилик кўрсатишлари мумкин. Аммо «Зенит» РПЛдаги «Бавария»нинг аналоги эмас. «Сочи», «Арсенал» ёки «Спартак» каби клублар бугунги кунга келиб, ўз даражаларини тобора яхшилаб боришмоқда. «Зенит»да Азмун ва Дзюба ҳозир бир-бирининг ўрнини босадиган ҳужум тандемига айланган. Бунга Малком ва Клаудиньо техникаси қўшилиб улар Ерохин ва Азмунга гол уришда кенг кўламда ёрдам беришмоқда. Шунингдек, асосий диспетчерлардан бири - бу Сантос. У чап қанотда ёрқин ўйинлари билан барчанинг бирдек эсида.

«Интер»

Йўқотилган Лукаку ва Конте сабаб ҳозирда клуб хўжайинлари жиддий молиявий муаммоларга дуч келишган. Аммо футболчиларнинг фидойилиги ва Индзагининг донишманд қарорлари барча камчиликларни имкон қадар ёпиб келмоқда. Жеко ва Корреа мавсум аввалида «нерадзуррилар» билан шартнома имзолади - иккаласи ҳам гол уришда ҳозирча муаммоларга дуч келгани йўқ.

Эдин айни дам 35 ёшда. Лаутаро Мартинес ҳеч қаерга кетмади, Перишич шу ерда, Барелла эса Кристиан Эриксеннинг бош вазифасини ўз зиммасига олган. У ассистентлик борасида барчага ўрнак бўлмоқда. «Интер» ҳужумида ҳозирча муаммолар сезилмаяпти. Юқорида номи келтирилган тандемлар ўз ишини адашмай бажаришмоқда. Бироқ миланликлар ҳар доим ҳам барқарор ўйин намойиш этишмайди. Бунинг учун «Лацио»га қарши ўйинни эслаш мумкин. Аммо «Интер» ҳужуми туфайли балансни ушлайдиган ва тез-тез, кўп миқдорда гол урадиган идеал жамоа.

«Боруссия Д»

Албатта «асаларилар» ушбу рўйхатга кириш учун ҳар томонлама лойиқ жамоа. Нега дейсизми? Бу жуда оддий - Эрлинг Холанддек «терминатор»и бор клуб голлар борасида сира ҳам қийналмаслиги аниқ. Эрлинг жорий мавсум Бундеслигада 12 та гол уришга улгурди. Аммо Дортмунд ҳар доим ҳам унинг истеъдодини тўғридан тўғри ишламаган. «Лион» ёки «Ницца» ўз лигасидаги имкониятлари сифати бўйича Бундеслигада Дортмунднинг «Боруссия» жамоасидан олдинда.

Аммо Холанднинг Рейна, Ройс, Беллингем ва Геррейро каби жамоадошларининг борлиги сабаб голлар шоусида узилиш бўлгани йўқ. Хусусан, норвегиялик жароҳат олган пайтларда бу яққол кўзга ташланди. Бироқ шуни таъкидлаш керакки, улар ҳар доим ҳам барқарор эмас. Холанд каби футболчиси бор жамоа бу сафар ҳам Бундеслига чемпионлиги йўлида «Бавария»га жиддий қаршилик кўрсатиши тайин.

«Наполи»

«Спартак»га қарши кечган оғир ўйинда ҳам Спалетти жамоаси иккита гол уришнинг уддасидан чиқди ва 4 та аниқ голли вазият яратди. Жорий А Серия пешқадами ҳамда Европада мағлуб бўлмаётган ягона жамоанинг ушбу рўйхатдан жой олмаслиги албатта адолатсизлик бўлар эди. Бу серия ҳозир 8 тага етган. Қолаверса, голлар сонига қарасангиз ҳам юқори сермаҳсулликни кузатиш мумкин. «Лестер» га қарши кечган учрашувдан ташқари, барча ўйинларда аъло даражада ўйнайдиган клуб шаклланганлигини барча бирдек таъкидламоқда. Таркибда Осимҳеннинг қадр-қиммати ўсиб бормоқда. Ҳужумда ҳаммага ёрдам бериши мумкин бўлган ҳимоячи Кулибали, яримҳимоячи Руис, Инсинье ёки Лосано ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

«Реал»

Мадридликлар сўнгги ойларда жуда тажоввузкор темпда ўйинлар ўтказмоқда. Бу албатта, футболчиларнинг класси ҳамда Бенземанинг саъй-ҳаракатлари туфайли. Йилнинг энг яхши футболчиларидан бири Чемпионлар лигаси ва Ла Лигада 11 та гол урди ва яна 8 та голли узатмани ҳам амалга оширди. Французнинг чиройли ўйинлари қолган жамоадошларига ҳам юқмоқда.

Хусусан, Винисиус ўзининг яхши сифатларини намойиш этяпти. Яқинда у «Шахтёр»ни мағлуб этишга катта ёрдам берди. Балки Анчелоттига картинани янада ранг-барангроқ қилиш учун эски режимдаги Бэйл Азар етишмаётгандир. Лекин мавсум ҳали узоқ. Ҳужумда ўзини кўрсатадиганлар ҳали катта саҳнага чиққани йўқ. Ушбу чизиқда Алаба ва Крооснинг ҳам хавфли юришларини унутмаслик керак.

«Манчестер Сити»

Ушбу жамоани биринчи ўринда кўришимиз ҳам мумкин эди. Аммо диққат билан қарасангиз, «Манчестер Сити»га ҳали ҳам якуний нуқта қўювчи страйкер етишмаяпти. Холанд ёки Кейн вариантлари матбуотда бир неча бор янгради. Бироқ ушбу фикрлар тахминдан бошқа нарса эмас. Биз ҳозир фақат рухсат берган футболчилар хусусидагина гапирмоқдамиз. «Шаҳарликлар» АПЛнинг дастлабки 3 турида очко йўқотишди, бироқ жамоа Чемпионлар лигаси ва Лига кубогида голлар уришдан тўхтаб қолмаяпти. Гвардиолада барибир ротация ишлари самарали ишламоқда. Бир қарасангиз Бернардунинг чиройли ҳаракатларига гувоҳ бўласиз, бир қарасангиз Торрес, кейинчалик Де Брюйне майдонни ёндириб беради. Гвардиола ҳақ: «Месси ёки Роналдунинг жамоамизга кераги йўқ. Асосий мақсадга ҳужумчиларсиз ҳам эришиш мумкин».

«ПСЖ»

«Манчестер Сити» каби ажойиб салоҳиятга эга бўлган бошқа бир жамоа яқин йиллар ичида ҳужумкорлиги билан алоҳида аҳамиятга эга. Аммо парижликларда вазият у қадар яхши эмас. Футболчилар яратилган вазиятлар ҳамда улардан фойдаланиш борасида анчагина қийинчиликларга учраяпти. Икки орадаги мутаносиблик йўқолган. Келгусида Месси, Неймар ва Мбаппе триоси самарали шакллангандагина французнинг халқаро майдондаги ишлари анча енгиллашган бўларди.

Шунингдек, Ди Мариянинг ҳам ҳужумга қўшаётган каттагина ҳиссасини алоҳида эътироф этиш мумкин. Шу билан бирга Почеттино айни дам Икардини жамоадан йўқотиш мумкин - унинг рафиқаси Маурони хиёнатда айблади, аммо ҳозирча жамоа марказий ҳужумчисиз ўйнамоқда. Лекин бунинг эффекти ҳали бери ўзини кўрсатадиганга ўхшамайди.

Киритилди: 00:51, 23.10.2021.
Ўқилди: 1963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.