Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Гвардиола «Брайтон»га қарши баҳсдан олдин фикрлари билан бўлишди

Баҳо:
+ | -

Бугун Англия Премьер-Лигаси жадвалида учинчи ўринда бораётган "Манчестер Сити", ўзидан икки очко кам тўплаган «Брайтон» майдонига сафар қилади.

Шу ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Пеп Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди. Уннинг фикрича «Сити»нинг ажойиб формада эканлиги, фақат унга эмас, жамоанинг ҳар бир аъзосига боғлиқ.

Бундан ташқари, ҳафта ўртасида «Брюгге» дарвозасини ишғол қилган Кайл Уокер жорий мавсум «шаҳарликлар»нинг гол урган 15-футболчисига айланди. Бу кўрсаткич бўйича Англиянинг ҳеч бир клуби Манчестер жамоаси билан рақобатлаша олмайди.

Пеп: "Биз уддаладик, мен эмас. Мен жараённинг бир қисмиман. Мени ҳеч қандай шартсиз қўллаб туришганини тасаввур ҳам қила олмайсиз. Албатта, биз бу ерда эканлигимизнинг асосий сабаби - бу ўйинчилар. Лекин, барча ходимларнинг ҳиссаси бор. Одамлар биз жавобгармиз деб ҳисоблашади. Бизнинг жамоага таъсиримиз айтилганидан камроқ".

"Жамиятда, сиз бир кишига эътибор қаратишни истайсиз. Ҳамма қатнашаётганини тушуниш қийин. Мен ўйинни ютдим, деган ҳиссиёт ҳеч қачон менда бўлмаган. Бу жамоа. Мен тенгдошларим, шогирдларим, ходимлар ёрдам беришгани учун ишимни яхши бажаряпман. Мен улар янада яхшироқ бўлишлари учун ёрдам беришга уринаман. Бу бизнинг асосий сиримиз. Яхшироқ бўлишимиз учун бизга «эголар» керак, аммо ўзларини ўйлайдиган инсонлар билан бирга бўлишни истамайман".

"Жамоа жуда ҳам яхши ҳолатда", - дея қўшимча қилди Пеп ундан жамоадаги ҳолат ҳақида сўралганида.

Гвардиола чоршанба куни ўзаро келишган ҳолда «Ньюкасл»ни тарк этган мураббий Стив Брюсни қўллаб-қувватлади.

"У олийжаноб инсон. Каталониядан келганимда доим менга ғамхўрлик қиларди. Унга энг яхши тилакларни тилаб қоламан. Мураббийлар ҳаммаси учун қўлдан келганча энг яхшисини қилишга интилишади. Баъзида ютасиз, баъзан эса ютқазасиз.

Ҳеч ким бундай муносабат қилишга лойиқ эмас, аммо уни биладиган оиласи, дўстлари, «Нюкасл» аҳолиси, футболчилар унинг ким эканлигини аниқ билишади.

Унга яхшиликларни тилайман ва унга имконият берилганда яна қайтади. Унинг қонида футболга муҳаббат мавжуд. Умид қиламанки, у билан тез орада кўришаман".



Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳс «Брайтон» майдонида ўтказилади ва Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланиши режалаштирилган.

Манба: mancity.com
Киритилди: 15:04, 23.10.2021.
Ўқилди: 1606 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.