Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" ўйинида кучлар тенг келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатида 23-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Турнинг навбатдаги учрашуви Муборак шаҳрида бўлиб ўтди. Унда мезбонлар "Машъал" Намангандан ташриф буюрган "Навбаҳор" клубини қабул қилди. Ўйинда 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг қайд этилди.

“Машъал”га қарши баҳсни одатий тарзда эҳтиёткорлик билан бошлаган “лочинлар” рақиб жамоа томонидан уюштирилган ҳужумларни тартибли ўйин эвазига бартараф этиб, имкон туғилган паллада олдинга интилишди. Таъкидлаш жоизки, дастлабки бўлимда муборакликлар Ўткир Юсупов қўриқлаган дарвозани асосан узоқ масофалардан нишонга олишга уринишди, лекин уларнинг ҳаракатларига аниқлик етишмади. Томонлар биринчи бўлимни голсиз якунлашди.

Иккинчи 45 дақиқаликда ўйин темпи бироз ошди, жамоалар ташкил этган ҳужумлар хавфи ҳам шунга яраша ортди. “Машъал”да захирадан майдонга тушган Годвин Оквара Чика 67-дақиқада қулай имкониятга эга бўлиб, дарвоза томон зарба йўллади, лекин Юсупов одатдагидек, фаоллик кўрсатиб, тўпни эгаллаб олди. 71-дақиқада эса, энди “лочинлар” сардори Азимжон Аҳмедовнинг кучли ва аниқ зарбаси йўлига муборакликлар посбони тўғаноқ бўлди.

Хуллас, учрашув чин маънода, тенг курашлар остида кечган бўлсада, футболчиларга дарвозаларни ишғол қилиш насиб этмади. Ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинганидан кейин таблода порлаб турган 0:0 ҳисоби томонларнинг ўз жамғармаларига бир очкодан қўшиб қўйишларини англатарди.

Мазкур дурангдан сўнг “Навбаҳор” очколарини 33 тага етказиб, қўшимча кўрсаткичларга кўра, турнир жадвалида “Локомотив”дан ўзиб, 6-ўринга жойлашди.

Coca Cola Суперлига. 23-тур

23 октябрь (шанба)

“Машъал” – “Навбаҳор” – 0:0

Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 325 томошабин

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Шуҳрат Ражабов.

“Машъал”: 35.Достонбек Тўхтабоев,2. Зафарбек Акрамов (77.Иброҳим Нўъмонов, 64), 5.Нажмиддин Нормуродов, 9.Ойбек Нурматов (97.Руслан Ҳожиев, 74), 11.Самуэль Онониву Чигози, 13.Шаҳзод Шайманов (15.Муҳаммадали Алиқулов, 74), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 27.Муҳаммад Йўлдошев (19.Қаҳрамон Баҳодиров, 74), 99.Жаҳонгирбек Абдусаломов (10.Годвин Оквара Чика, 60).

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 7.Азимжон Аҳмедов (28.Илҳомжон Алижонов, 89), 9.Иван Соловьёв, 17.Эҳсони Паншанбе, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Давронбек Ҳошимов, 70.Аббосжон Ғуломов (8.Сардор Теляков, 74), 88.Боян Найденов, 95.Забиҳилло Ўринбоев (20.Иброҳим Ғанихонов, 66).

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Шайманов (23), Зафарбек Акрамов (44), Годвин Оквара Чика (90+1) – Давронбек Ҳошимов (66).

Четлатиш: Давронбек Ҳошимов (90+3, иккинчи сариқ, "Навбаҳор").

Манба: Навбаҳор клуби матбуот хизмати
Киритилди: 19:24, 23.10.2021.
Ўқилди: 2520 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик