Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Украиналик мухлислар фикрига кўра, мамлакат тарихидаги энг яхши боксчи ким?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Боксга бефарқ бўлмаган спорт мухлислари бир ой давомида Украина тарихидаги энг яхши боксчи ким эканлиги борасида ўз фикрларини билдиришди. Қизиқ томони, овоз бериш жараёнида афсонавий Василий Ломаченко сўнгги ўринни банд этди.

Александр Усик оғир вазн тоифасида WBA, WBA, IBF чемпионлик камарлари учун жангда Энтони Жошуани мағлуб этиб, ҳозирда энг обрўли боксчилардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Агар бунга унинг оғир вазндаги мутлақ чемпионлик унвонини қўшсак, Усикни ростан ҳам Украина тарихидаги энг яхши боксчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин бўлади.

Бироқ шунга қарамай овоз бериш жараёнида бокс ишқибозлари Усикни иккинчи ўринда қайд этишди. Биринчи поғонадан икки карра WBC чемпиони бўлган Виталий Кличко жой олди. Аммо бу ерда Усик ва бир вақтнинг ўзида бокс бўйича рекордлар устаси бўлган Владимир Кличко ўртасидаги катта фарқ кишини ажаблантиради.

Овоз бериш жараёнида деярли 14 минг киши иштирок этди ва натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

1. Виталий Кличко - 39,72%
2. Александр Усик - 31,76%
3. Владимир Кличко - 17,36%
4. Василий Ломаченко - 11,16%

Келинг, юқоридаги 4 боксчи хусусида қисқача тўхталамиз:

Виталий Кличко

WBC версияси бўйича абадий жаҳон чемпиони унвони соҳиби. Виталий WBO (1999-2000), WBC (2004-2005, 2008-2013) версиялари бўйича эса жаҳон чемпиони ҳисобланади.

У фаолияти давомида жами 47 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 45 тасида ғалаба қозонган. Бу юришларнинг 43 таси нокаут билан якунланган. Шунингдек, Кличко фаолияти давомида 2 мағлубиятни ҳам қабул қилиб олган. «Мен профессионал фаолиятимда ҳеч қачон нокаутга учрамаганман», - дея қўшимча қилади Виталий.

Александр Усик

Усик оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади (2018). WBA, WBO, IFB бўйича ушбу вазн тоифасида жаҳон чемпиони совринини қўлга киритганидан хабарингиз бор (2021).

Унинг умумий жанглари 19 тани ташкил этади. Ҳозирча Саша уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Муваффақиятли юришларнинг 3 таси эса нокаут билан муддатидан олдин тугаган.

Владимир Кличко

Кличко WBO (2000-2003, 2008-2015), IFB (2006-2015) ва WBA (2011-2015) версиялари бўйича жаҳон чемпиони саналади.

У оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонига энг кўп номзоди қўйилиш бўйича рекордга эга - 23 та. Бу Жо Луи ва Муҳаммад Алига тегишли кўрсаткичларни ортда қолдирди.

Шунингдек, «супер Кличко» 12 йил давомида (!) жаҳон чемпиони унвонига эга чиққан - бу ҳам рекорддир.

Кличколарнинг кичиги жами 69 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 64 таси ғалаба билан ниҳоясига етган (54 нокаут) ва 5 мағлубият.

Василий Ломаченко

Енгил вазн тоифасида WBO бўйича жаҳон чемпиони (2014-2016), WBO йўналиши бўйича иккинчи чемпион (2016-2018), енгил вазнда WBA чемпиони, WBO (2018-2020) ва WBC (2019-2020) камарлари эгаси ҳисобланган Ломаченко сўровноманинг мутлақ ғолибига айланди. Дарҳақиқат, унинг ютуқларини санаш имконсиз.

2014 йилда Василий профессионал рингдаги учинчи жангида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган иккинчи боксчига айланди. Бу натижанинг салмоғини тасаввур қилиш қийин, албатта. У шунингдек, энг кам жанг ўтказгани ҳолда иккинчи вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, рекорд ўрнатган - 7. Ўтказилган энг кам жанглар сони бўйича учинчи вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритиб, рекорд ўрнатди - 12.

Ломаченко ҳисобида жами 17 та жанг мавжуд бўлиб, уларнинг 15 таси ғалабадан иборат. (11 таси нокаут билан якунланган). Шунингдек, Василий 2 та мағлубиятга учраганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Киритилди: 01:15, 24.10.2021.
Ўқилди: 3142 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.