Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган энг марказий учрашув якунланди. «Эл-класико» мақомида ўтадиган «Барселона» – «Реал Мадрид» баҳсида мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлабки 45 дақиқаликни Мадрид клуби 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. Анчелотти жамоаси баҳснинг 32-дақиқасида қарши ҳужум уюштиришди ва ҳисобни очишди. Родриго Гоэснинг узатмасидан кейин ҳимоячи Давид Алаба рақиб жарима майдонига кирар-кирмас олис бурчак сари аниқ ва кучли зарба берди. Тер Штеген эса тўпга ташланди, аммо уни қайтара олмади.
Баҳснинг иккинчи бўлими тенг-курашлар остида бошланди ва ҳар иккала жамоа ҳам рақиб жарима майдони атрофидан ўз омадини синаб кўришди. Аммо, тайм охиригача икки жамоага ҳам гол уриш насб қилмади. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг «Барса» ҳимоячиларининг эътиборсизлигидан фойдаланган Марко Асенсио чап қанот бўйлаб қарши ҳужумга ўтиб кетди. Аммо, унинг зарбаси йўлига Тер Штеген тўғаноқ бўлди. Бироқ, қайтган тўпни Васкес бўш дарвозага киритди – 0:2. Орадан бир неча дақиқа ўтгандан сўнг, «кўк-анорранглилар» ўнг қанотдан ҳужум уюштиришди ва вазиятни Агуэро гол билан якунлаб, клуб сафидаги дебют голини киритди – 1:2. Баҳснинг қолган дақиқаларида гол уриш ҳеч қайси жамоага насиб қилмади.
«Барселона» – «Реал Мадрид» - 1:2
Голлар: 0:1 – 32 Алаба, 0:2 – 90 Васкес, 1:2 – 90+7 Агуэро
Барселона – тер Стеген, Мингеса (Коутиньо, 46), Пике, Эрик Гарсия, Альба, Бускетс, де Йонг (Серджи Роберто, 77), Гави, Дест, Депай, Фати (Агуэро, 74).
Реал Мадрид – Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич, Кроос, Каземиро, Васкес, Бензема, Винисиус Жуниор, Родриго (Вальверде, 72).
Огоҳлантиришлар: Пике (58), Менди (80).