Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Келажак юлдузлари: германиялик Мбаппе, нидердандиялик Иньеста …

Баҳо:
+ | -

 

Футболда ҳар доим нисбатан ёшроқ бўлган футболчиларга эътибор юқори бўлади. “Зальцбург” ҳужумчиси Карим Адейеми ва яна бир нечта ёш иқтидорлар учун ҳозирданоқ грандлар кураш бошлаб юборишган. Stadion.uz қуйида ана шундай ёш ва иқтидорли футболчилар ҳақида сўз юритади.

 Карим Адейеми (19 ёш)

“Ред Булл Зальцбург” ҳужумчиси ҳозирда ўзининг ўйинлари билан кўплаб катта жамоаларнинг эътиборига тушган. Уни франциялик иқтидорли футболчи Мбаппега қиёслашмоқда. Адейеми ҳали ёш бўлишига қарамай жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланиб улгурган. Каримнинг асосий устунлиги бу унинг тезкорлиги ва вазиятлардан яхши фойдалана олишида. Сўнгги пайтларда Австрия клубидан яхши ҳужумчилар етишиб чиқаётганини ҳисобга олсак келаси мавсумни Адейемини бошқа жамоада кўриш эҳтимолимиз юқори. Карим ушбу мавсумда жамоаси сафида 17 ўйинда майдонга тушиб 12 бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб улгурган. “Бавария” футбол мактаби тарбияланувчиси терма жамоада ҳам бир нечта ўйинда майдонга тушган. Футболчини келажакда икки испан гранди ёки “Бавария” таркибида кўришимиз мумкин. Негаки, “Барселона”га тезкор ва совуққон ҳужумчи зарур бўлса, “Галактикос” бундай иқтидор эгасини рақибларига бериб қўйишни хоҳламайди. “Рекордмейстер”да эса Левандовскига ўринбосар керак.

Наси Юнювар (18 ёш)

Ўйин услуби ва тўп билан ҳаракатланиши испаниялик Инестани эслатиб юборувчи ёш иқтидор эгаси ёшлигидан барча гранд жамоаларни эътиборини жалб эта олган. Аммо сўнгги йиллар Юнювар ҳақида деярли шов-шувлар бўлмаяпти. Баъзилар у ўз устида ишламай қўйган деган фикрлар билдирмоқда. Лекин футболчи ҳамон иқтидорлилар сафида кўрилмоқда. Баъзан уни италиялик Ҳашим Мастурга ҳам ўхшатишади. Нима бўлганда ҳам Юнювар Мастур сингари йўқолиб қолмаслиги керак. Хозирда “Аякс” жамоаси аъзоси ҳисобланадиган футболчи 2 учрашувда майдонга тушиб 1та гол киритган. У келажакда гранд жамоаларга ўтиш эҳтимоли бор. Юнювар “Барселона” мухлиси эканлиги ва ўйин услуби ҳам “кўк-анорранглилар” учун мос тушишини ҳисобга олиб, у каталонияга кетса керак деган фикр билдира оламиз.

Шарль Де Кетеларе (20 ёш)

Бельгияда сўнгги йилларда яхши ижрочи футболчилар етишиб чиқмоқда. Де Брюйне бунга ёрқин мисол бўла олади. Бугунги қаҳрамонимиз эса ўзининг ўйинлари билан ҳозирда кўплаб скаутлар эътиборини торта олган. У яхши техникаси, чиройли паслари ва ақлли ҳаракатлари билан Фрэнк Лемпардни эслатиб юборади. Шарльнинг яна бир устун томини бу унинг ҳужумда ҳам ўйнай олишида. Аммо у хақида кўплаб мақтовлар ёғдиришга эрта. Лекин кўплаб мутахассислар Шарльнинг келажаги ёрқин бўлиши ҳақида айтмоқда. Белгияликни “Ньюкасл” ёки “Манчестер Сити” харид қилиши мумкин. Лекин ундан аввал бельгиялик ўзини кўрсатишда давом этавериши керак.

Карамоко Дембеле (18 ёш)

Дембеле фамилияли футболчиларни кўпини эшитганмиз. Аммо бу бошқача ўйин кўрсатадиган Дембеле. 10 ёшидан бошлаб мақтов ва кузатишлар остида катта бўлган йигитча ҳозирда ўзини яхши томонларини кўрсатишда давом этмоқда. Нисбатан пастроқ бўй, юқори техника, чиройли паслар ва ақлбовар қилмас чап оёқ. Менимча бу таърифлар Мессига тегишли эканлиги кўпчилик билди. Карамоко ҳам айнан шундай футболчи. Шотландиянинг “Селтик” жамоаси таркибида қаҳрамонимиз 24 учрашув ўтказиб 19 гол киритишга улгурган. Карамоко ҳозирда Англия ёшлар термаси аъзоси ҳам ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб айтганда, у Англиянинг гранд клубларига ўтиш эҳтимоли мавжуд.

Хави Симонс (18 ёш)

Бу иқтидор эгаси ҳақида менимча 10 йиллардан буён кўплаб ижобий фикрлар янграйди. Футболчининг келажагига ҳеч ким шубҳа қилмаган. “Барселона” юлдузи бўлиши таҳмин қилинган футболчи кутилмаганда “ПСЖ” академиясига кўчиб ўтди. Ҳамон Хави исмли иқтидор эгасининг эртаси ҳақида кўплаб ижобий фикрлар мавжуд. “ПСЖ” бош жамоасида 2 та ўйин ўтказган йигитча ҳозирча ўзини яхши қирраларини кўрсата олмади. Тўғри, унда ўйин амалиёти жуда кам. Соч турмаги Пуйолни, исми эса Хавини эслатувчи футболчини қайсидир ўйинчига қиёслашмайди. Негаки, мухлислар Симонс ўз услуби яратувчиси бўлишини исташади. Балки шундай ҳам бўлар. Дарҳақиқат, ёш иқтидор эгалари ҳақида маълумот излаш чоғида Голландия футболи келажаги ёрқин бўлиши мумкинлигини тахмин қилдим. Негаки, Симонс хам “лолалар юрти”дан.

Албатта бу рўйхатга Флориан Вирц, Йереми Пино, Жамал Мусиала ва Юссуф Мукуко сингари футболчиларни ҳам қўшишим мумкин эди. Аммо кўпчилик у номларни эшитган ва у йигитлар профессионал футболчи сифатида ўзини кўрсатиб улгуришган. Мен эса рўйхатда кўпчилик танимаган футболчилар ҳақида маълумот бериш маъқул деб ҳисобладим. Кўрамиз, кутамиз ва кузатамиз. Зероки, ҳали келажакда бунданда кучлироқ футболчилар етишиб чиқиши мумкин.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:24, 26.10.2021.
Ўқилди: 5307 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.