Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Тоттенхэм» амалга оширган энг қиммат трансферлар (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Англия футболи тарихида кўплаб трасферлар амалга оширилган. Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳам ўз тарихида кўплаб харидларни амалга оширган. «Stadion.uz» нашри «шпорлар» тарихида амалга оширилган энг қиммат трасферлар ҳақида тўхталиб ўтади.  

10. Райан Сессеньон ⇦ «Фулхем», 27 миллион евро;



Райан Сессеньоннинг трансфери рейтингни очади. Икки йил аввал «шпорлар» Райан учун кечган курашда Премьер-лиганинг гигантларини ортда қолдириб, «Фулхем» футболчисини сотиб олди. Трансфер «Тоттенхем»га 27 миллион еврога тушди. Клуб 21 ёшли инглиз футболчиси билан 6 йиллик шартнома имзолади. Ҳозирда, Райан Германиянинг «Хоффенхайм» клубида ижара асосида тўп тепмоқда.

9. Лукас Моура ⇦ «ПСЖ», 28 миллион евро;



Тўққизинчи ўринда Лукас Моурнинг 28 миллион евродан сал кўпроқ суммага амалга ошган трансфер жой олди. Бразилиялик футболчи уч йил аввал Париждан Шимолий Лондонга кўчиб ўтганди. «ПСЖ»да ўйин амалиётидан маҳрум бўлган Моура тезда «Тоттенхэм»га мослашди ва ҳозир жамоа етакчиларидан бири. Айниқса, унинг 2018/19 йилги УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финал босқичидаги ўйинини таъкидлаб ўтиш керак. Ўшанда Лукас «Аякс» билан кечган учрашувда хет-трик қайд этиб, жамоасини иродали ғалаба қозонишига, ҳамда финалга чиқишига ёрдам берган.

8. Сон Хин Мин ⇦ «Байер», 30 миллион евро;



Ушбу харидни клуб тарихидаги энг муваффақиятли трансферлардан бири дейиш мумкин. «Шпорлар» 2015 йилнинг август ойида ўз сафига Жанубий Корея терма жамоаси аъзосини қўшиб олган. «Тоттенхэм» «Байер» ҳужумчиси Сон Хин Минни 30 миллион евро эвазига сотиб олди. Кореялик тезда Лондонга мослашди ва жамоа етакчиларидан бирига айланди. Клубдаги беш йиллик фаолиятидан сўнг, Сон 107 гол билан «Тоттенхэм» тарихидаги энг кўп гол урган бешта тўпурарларидан бири ҳисобланади.

7. Эрик Ламела ⇦ «Рома», 30 миллион евро;



Эрик Ламела — «Тоттенхэм»даги еттинчи энг қиммат трансфер. «Шпорлар» аргентиналик футболчини 2013 йилнинг ёзида «Рома»дан 30 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди. Ламела «Тоттенхэм»га потенциал суперюлдуз сифатида кўчиб ўтди, трасфер пайтида у 20 ёшда эди, аммо у ҳали Туманли Альбионда ёрқин карьерасини қура олмади.

6. Роберто Сольдадо ⇦ «Валенсия», 30 миллион евро;



Ҳужумчи Роберто Сольдадо фаолиятининг маълум даврини Лондонда ўтказди. 2013 йилнинг августида «шпорлар» Сольдадони «Валенсия»дан 30 миллионга сотиб олган бўлса, роппа-роса икки йилдан сўнг «Вильярреал»га 16 миллионга сотди. Афсуски, Сольдадо «шпорлар» таркибида ўз ўрнини топа олмади.
76 учрашув, 16 гол, 11 голли узатма.

5. Стивен Бергвейн ⇦ ПСВ, 30 миллион евро;



Бешинчи ўринда «Тоттенхэм» сотиб олган ян бир иқтидор Стив Бергвейн жойлашган. ПСВ ва Голландия терма жамоасининг 23 ёшли вингери учун лондонликлар 30 миллион евро тўлашди, бу унинг ҳақиқий қийматидан 5 миллион еврога кам. Бергвейн 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Футболчи ҳозиргача Англия Премьер лигаси доирасида 30 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол муаллифига айланган.

4. Муса Сиссоко ⇦ «Ньюкасл Юнайтед» 35 миллион евро;



2016 йил ёзининг сўнгги кунида «Тоттенхэм» «Ньюкасл Юнайтед» марказий яримҳимоячиси Мусса Сиссоко билан шартнома имзолади ва «шпорлар» бу трансфер учун 35 миллион евро тўлади. Сиссоконинг трансферини муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин, уч ярим йил давомида франциялик футболчи «Тоттенхем» билан 150дн ортиқ ўйин ўтказган. Аммо, жорий мавсум аввалида клуб билан юзага келган муаммолар сабаб, француз футболчиси бошқа жамоага қайтишга мажбур бўлди. Мусанинг янги жамоаси — «Уотфорд». Маълум бўлишича, Лондон  клуби бу трансфердан 2,5 миллиона фунт фойда кўрган.

3. Давинсон Санчес ⇦ «Аякс», 40 миллион евро;



Колумбиялик Давинсон Санчес «Тоттенхэм» тарихидаги энг қиммат харидлар рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди. 2017 йилнинг августида «шпорлар» бу футболчи учун «Аякс»га 40 миллион евро тўлаган. Санчес «Тоттенхэм» сафида тўрт йил давомида 100 дан ортиқ ўйин ўтказди. У ҳозирда Премер-лигадаги энг қиммат марказий ҳимоячилардан бири ҳисобланади. Унинг трасфер суммаси 32 миллион еврони ташкил қилади.

2. Жованни Ло Чельсо ⇦ «Бетис», 48   миллион евро;



Аргентиналик яримҳимоячи Жованни Ло Чельсо рўйхатимизнинг иккинчи ўрнидан жой олди. Ўтган ёзда «Тоттенхэм» Ло Чельсони «Бетис»дан 16 миллион еврога ижарага олди ва олти ойдан сўнг тўлиқ шартномасини сотиб олиш опциясидан фойдаланди. Умуман олганда, аргентиналик «шпорлар»га 48 миллион еврога тушди.

1. Танги Ндомбеле ⇦ «Лион», 60 миллион евро;



«Тоттенхэм» 2019 йилнинг ёзида ўз тарихидаги энг қиммат харидни амалга оширди. «Шпорлар» «Лион» клуби таянч яримҳимоячиси Танги Ндомбелени 60 миллион евро эвазига сотиб олди. Ндомбеленинг трансфери ҳали ўзини оқлагани йўқ: жароҳатлар доимий равишда такрорланиши туфайли франциялик футболчи асосий таркибда мустаҳкам ўрин ола олмаяпти.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:13, 27.10.2021.
Ўқилди: 3823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.