"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоанинг Испания чемпионатидаги стартини шарҳлаб, мадридликлар ўз дарвозасидан кўплаб эрта голлар ўтказиб юбораётганини таъкидлади.
"Ҳимоядаги мувозанатни топиб, шунга асосланиб ҳаракат қилишимиз керак. Дастлабки дақиқаларда кўп гол ўтказиб юборяпмиз, аммо уларга бўлган футболчиларнинг муносабати мени руҳлантирмоқда. Жамоа дарҳол ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилади. Ҳеч кимни олдидан асосий таркибда тушиши кафолатланмаган, майдонга яхшироқ тайёргарлик кўрган футболчилар тушади", - деди мураббий.
“Атлетико” 9 турда 18 очко тўплаган ҳолда Испания чемпионатининг турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинни 28 октябрь куни меҳмонда "Леванте"га қарши ўтказади.