"Ньюкасл" клуби "Интер" футболчиси Марсело Брозовични ўз таркибида кўришни хоҳламоқда. Хабар қилинишича, "қарғалар" келаси ёзда катта маош эвазига Брозовични жалб этади.
28 ёшли ўйинчи Милан шаҳрида сўнгги йилини ўтказмоқда. Ҳозирда "Интер" унга янги битим таклиф этганича йўқ. "Ньюкасл" эса у учун ҳафтасига 113 минг фунт тўлаши мумкин.
Брозович "Интер" сафида 2014 йилдан бери ҳаракат қилади. У жамоа учун 254 та ўйинда 24 голга муаллифлик қилган.