Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбекистон кубогида чорак финалнинг 3та ўйини қолди (превью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг чорак финал босқичи доирасида бугун 2та, эртага эса битта баҳс бўлиб ўтади. Анонс шаклида учрашувларга тўхталиб ўтамиз.

28 октябрь, пайшанба.
Соат 18:15, Олмалиқ. АГМК – ҚИЗИЛҚУМ.
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев. Намойиш “Sport” телеканалида LIVE

АГМК кубок баҳсларида кетма-кет финалга етиб бормоқда. Бу гал ҳам Миржалол Қосимов шогирдлари омадли қуръа сабаб ярим финалга жуда яқин. Сабаби, АГМК чорак финалда ўз майдонида ўйнайди. Рақиб “Қизилқум” клуби. Ҳамиджон Актамов шогирдларида мавсумнинг иккинчи қисмида ўйин борасида пасайиш бўлди. Баъзи ҳолатларда “Қизилқум” ҳакамликдан ҳам азият чекди. Кубокдаги ишончли ўйин орқали Ҳамиджон Актамов раҳбарият олдида “юзини ёриқ қилиб олиши” мумкин. Демак, бизни  зўр ўйин кутаяпти.

Соат 18:15, Тошкент. БУНЁДКОР – СУРХОН.
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов. Намойиш “Дунё бўйлаб” телеканалида LIVE

Ўзбекистон Суперлигасида сўнгги турлар “Сурхон” очко жамғариш борасида етакчилардан. Агар термизликлар мавсум аввалидан шу йўналишда борганида бугун медаллар учун курашаётган бўларди. Аммо...

“Бунёдкор” жорий мавсум чиройли ўйин намойиш қилаётган 5та клубнинг бири. Шуҳрат Мақсудов ўзини ҳар томонлама мураббий сифатида исботламоқда. Аммо медаллар учун курашдан чиқиб кетди. Демак, Суперлига “Бунёдкор” учун якунланди. Буёғига Шуҳрат Мақсудов бор эътиборни Ўзбекистон кубогига қаратади.

29 октябрь, жума.
Соат 18:15, Жиззах. Сўғдиёна – Насаф.
Бош ҳакам: Илгиз Танташев. Намойиш “Sport” телеканалида LIVE

Ўзбекистон кубоги чорак финалининг энг марказий ўйини Жиззахда бўлиб ўтади. Улуғбек Бақоев ва Рўзиқул Бердиев яна мураббий сифатида рақобатга киришади. “Насаф”ни ОФК финалидан олдин мураккаб синов кутмоқда. Сабаби, “Насаф” Жиззахда сўнгги вақтлар қийин ўйинлар ўтказмоқда.

“Сўғдиёна”нинг устун томонлари шундаки, клуб ўз майдонида рақибни қабул қилади. Яна Суперлигада ҳам сўнгги тур сафарга чиқмади. Қўшимчасига, амалдаги чемпион “Пахтакор”ни мағлуб қилди. Кайфият яхши.

“Насаф”нинг устун томони бу – ўйини. Чунки, жамоавий ҳаракатлар ва ҳужумкорлик борасида Рўзиқул Бердиев шогирдлари юқори даражага чиқиб бормоқда. Таркибда ҳам катта йўқотишлар йўқ. Ҳужумчилар Ҳусайн Норчаев ва Андреа Калужерович кетма-кет голлар уришмоқда.

Бир нарса аниқ – эртага бизни зўр ўйин кутмоқда. Олдиндан қайси клубда устунлик бор эканини-да айтиш қийин. Фақат ўйинни томоша қилиш керак.

Зуҳриддин Қиличев.

Манба: https://t.me/Zuhriddin_Qilich
Киритилди: 16:49, 28.10.2021.
Ўқилди: 2988 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.