Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган АГМК – "Қизилқум" (3:2) учрашувидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдириб ўтди.
— Жуда яхши учрашув ўтказдик. Ўйин қизиқарли вазиятларга бой ўтди. Кутилмаганда сўнгги дақиқаларда стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. АГМК жамоасига навбатдаги учрашувларда омад тилайман.
— Жамоанинг жисмоний имкониятларини қандай баҳолайсиз? Агар экстра-таймларга ўтилганида, қийинчилик юзага келиши мумкинмиди?
— Бизда захира футболчилари ҳам бор эди. Йигитларнинг жисмоний ҳолати яхши.
— Мутахассис сифатида ҳозирда Ўзбекистон кубоги учрашувларида ўз юришларини давом эттираётган жамоалар орасидан қайсиларини имкониятини юқори баҳолаган бўлардингиз?
— Шахсий фикримча, эртага "Сўғдиёна" – "Насаф" учрашувида жиззахликлар ғолиб чиқиши эҳтимоли юқори. Эртанги ўйинда ким ғолиб чиқса, шу жамоа финалгача етиб боради ва кубокни ютади. Бу йил "Пахтакор" кубокни ололмайди.