«Барселона» ва Камерун терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Самуэл Эт'О 2021 йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» мукофотига ким эга чиқиши ҳақида гапирди. Унинг фикрича, «France Football» томонидан тақдим этилдиган соврин яна Лионель Мессига насиб этиши керак.
«Мен ҳар доим Леони қўллаб-қувватлайман, унинг маҳорати ҳеч қанақасига йўқолиб қолмаган. Месси – яхши инсон, ҳамда ажойиб футболчи. Агар у рўйхатда бўлмаганда, эҳтимол, совринни Карим Бенземага берган бўларди. У Криштиану Роналду кетганидан сўнг «Реал Мадрид»да етакчи ролини аъло даражада бажара олди», - деди Эт'О Маrcа нашрига.
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш натижаларини эълон қилиш ва футболдаги энг нуфузли индивидуал совринни топшириш ноябрь ойининг охирига режалаштирилган.