Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

АПЛ. Варди севимли жамоасига қарши, «Арсенал» 6 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия Премер-Лигаси 10-туридан ўрин олган учрашувларни «Лестер» ва «Арсенал» ўртасидаги баҳс бошлаб беради.

Мазкур ўйиндан олдин қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

Биласизми?

«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди мусобақада бошқа жамоаларга нисбатан «Арсенал» дарвозасини кўпроқ нишонга олган - 11 гол. Фақатгина Уэйн Руни футболчилик фаолияти давомида «тўпчилар» дарвозасига Вардидан кўра кўпроқ йўл (12) топа олган.

Премьер-Лигада 1995 ва 2018 йиллар давомида «Арсенал»га қарши 22 ўйиндан иборат ғалабасиз сериядан кейин, «Лестер» мусобақада охирги 7 ўйиндан тўрттасида ғалаба қозонган (1 дуранг, 2 мағлубият).

«Арсенал» форварди Пер-Эмерик Обамеянг АПЛдаги охирги 6 ўйинида 5 та голли вазиятларда қатнашган (4 гол, 1 ассист). Шундай бўлсада, унинг барча голлари уй учрашувларида киритилган. Обамеянгнинг сафарда киритган сўнгги бўлиб турган голи май ойида «Нюкасл» билан ўйинда бўлган эди.

21 ва ундан кичик ёшдаги АПЛда фаолият олиб бораётган 4 ўйинчи ушбу мавсум 10 ва ундан кўпроқ голли вазият яратган. Улардан иккитаси «Арсенал» футболчилари - Эмил Смит Роу (13) ҳамда Букаё Сака (14) ҳисобланади. Смит Роу охирги 4 АПЛ ўйинида икки марта ассист қайд этганини ҳам таъкидлаш керак.

Бугунги учрашувда «Арсенал» устози Микел Артета ва «Лестер»ни бошқараётган Брендан Рожерс тахминига кўра қуйидаги футболчиларни асосий таркибда майдонга туширади.

Тахминий таркиблар

«Лестер»: Шмейхел, Амарти, Эванс, Союнжу, Бертран, Сумаре, Тилеманс, Кастан, Меддисон, Варди, Ихеаначо.

«Арсенал»: Ремздейл, Томиясу, Уайт, Магаляеш, Таварес, Парти, Локонга, Сака, Ляказетт, Роу, Обамеянг.

«Лестер» сафида жароҳат олган футболчилар орасида Марк Олбрайтон, Жеймс Жастин, Уилдфрид Ндиди, Уэсли Фофана, Рикардо Перрейра каби ўйинчилар бор. Варди ҳам тўлиқ жароҳатидан тикланиб улгурмаган бўлса ҳам асосий таркибда тушиши мумкин.

«Арсенал» сафида тўлиқ спорт формада бўлмаган ва тайёр эмас футболчилар етарли. Улар Пабло Мари, Киран Тирни, Мартин Эдегор, Бенжамин Уайт. Гранит Жакада эса жароҳат мавжуд. Тирни майдонга тушмаса, унинг ўрнига Нуну Таварес ўйнаш эҳтимоли юқори.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Қанот ҳакамлари: Симон Беннетт, Ден Робатан

Тўртинчи ҳакам: Роберт Жонс

ВАР: Жарред Жиллет

ВАР ёрдамчиси: Шон Месси-Эллис.

Рақамлар

«Лестер»нинг охирги 5 ўйинида ўртача 2,5тадан кўпроқ гол урилган (Премьер-Лига).

«Тулкилар» АПЛдаги сўнгги 4 учрашувида камида иккитадан гол уришга эришган.

«Арсенал» Англия чемпионатида 6 баҳсдан иборат мағлубиятсиз серия қайд этмоқда.

Томонлар АПЛда ўзаро 30 марта тўқнаш келишган. «Арсенал» 17, «Лестер» эса 5 маротаба ғалабага эришган.

Жамоаларнинг АПЛдаги сўнгги учрашувида «Лестер» ўз майдонида 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Баҳс жорий йилнинг 28 февраль куни ўтказилган.

Айни вақтда Рожерс шогирдлари АПЛ мусобақаси жадвалида тўққизинчи, Артета жамоаси эса 10-ўринда боришмоқда. Ҳар иккала клуб ҳисобида 14 очко бор ва тўплар нисбатига кўра, «тулкилар» олдинда.

Эслатиб ўтамиз, "King Power" стадионида ўтадиган баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланиши режалаштирилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 07:50, 30.10.2021.
Ўқилди: 1918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.