Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Янгиланган трасферлар рейтингини кўрдингизми? Ёхуд 100 миллион евродан қиммат топ-8 футболчи

Баҳо:
+ | -

Трансфер бозори ҳеч қачон барқарор бўлмайди. Сабаби, ўйинчилар нархи тез-тез ўзгариши мумкин. Бу футболчининг муваффақияти, унинг жамоадаги роли, қўлга киритган совринлари ва бошқа кўп нарсаларга боғлиқ. Трансфермаркт портали мунтазам равишда футболчиларнинг қийматини янгилаб туради, бу бир неча кун олдин ҳам ўзгарган. Ҳозир эса «Stadion.uz» нашри дунёнинг 100 миллион евро ва ундан юқори нархга қийматланган энг қиммат 8 нафар футболчи ҳақида маълумот беради.

Кевин Де Брюйне
Клуб: «Манчестер Сити»
Ёши: 30 ёш
Трансфер нархи: 100 миллион евро



Де Брюйне доимий равишда юқори ўринлардан жой олиб келмоқда. 2018 йилнинг майидан 2020 йилнинг апрелигача футболчининг трансфер қиймати 150 миллион еврони ташкил қилган. Бу унинг фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич эди. Ҳозирга келиб бельгиялик футболчининг нархи 50 миллионга арзонлашган, аммо барибир бизнинг рейтингдан ўрин олдиш учун етарли бўлди. Май ойидан бери яримҳимоячининг ҳозирги нархи ўзгармади. Айни дамда Де Брюйне дунёнинг энг қиммат ҳужумкор яримҳимоячиси ва «Манчестер Сити»нинг нархи баланд футболчиларидан биридир. Қолаверса, Премьер-лигадаги энг қиммат беш футболчидан бири ҳисобланади. Бельгиялик футболчи малум муддат шундай рейтингларда қолишига шубҳа йўқ.

Неймар
Клуб: «ПСЖ»
Ёши: 29 ёш
Трансфер нархи: 100 миллион евро



Сўнгги пайтларда Неймарнинг трансфер нархи аста-секин пасайиб бормоқда. 2017 йилнинг октябридан 2019 йилнинг декабригача бразилиялик футболчи 180 миллион еврога баҳоланган. Бу унинг фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Ўшандан бери футболчи мунтазам равишда, қийматини йўқотиб келмоқда. Май ойидан бери «ПСЖ» вингери яна 10 миллионга арзонлашди, аммо бу унинг юқори поғонада қолишига тўсқинлик қилмаяпти. Айни дамда Неймар энг қиммат бразилиялик футболчи ҳисобланса, «ПСЖ» ва Лига 1 мусобақасида бу кўрсаткич бўйича иккинчи поғонадан жой олган.

Муҳаммад Салоҳ
Клуб: «Ливерпуль»
Ёши: 29 ёш
Трансфер нархи: 100 миллион евро



Салоҳнинг нархи бу рўйхатга киришдан олдин, 10 миллион еврога арзонлашди. Аммо кейинги рейтингда мисрликнинг ҳозирги кўрсаткичи қандай шаклда эканлигидан келиб чиқиб, яхшиланиши мумкин. Эҳтимол, «қизиллар» вингери 2018 йилнинг майидан 2020 йилнинг апрелигача бўлган муддатги суммага қайтиши мумкин. Ўшанда футболчи 150 миллион еврога баҳоланган ва бу унинг фаолиятидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Аммо, ҳозир ҳам Салоҳ «Ливерпуль» Премьер-лиганинг энг қиммат ўйинчиларидан бири. Бундан ташқари, Неймар билан бирга 1992 йилда туғилган футболчилар рейтингида етакчилик қилмоқда.

Ромелу Лукаку
Клуб: «Челси»
Ёши: 28 ёш
Бозор қиймати: 100 миллион евро



«Интер»ни тарк этгач, Лукакунинг нархи 10 миллион пастлади. Аммо айнан «нерадзуррилар» сафидаги ўйинлари эвазига бельгиялик футболчи 100 миллионга қимматлашган, бу унинг фаолиятидаги энг юқори кўрсаткичдир. Ҳужумчининг аввалги трансфер рекорди 2019 йилнинг декабрида ўрнатилган эди. Ўшанда футболчи 90 миллион еврога баҳоланган. Ҳозирда Ромелу «Челси»нинг биринчи, дунёнинг тўртинчи энг қиммат марказий ҳужумчиси ва Премьер-лигадаги энг қиммат беш футболчидан бири. Бундан ташқари, Лукаку Де Брюйне билан бирга Бельгия терма жамоасининг энг нархи баланд футболчилари саналади. Келинг, «Челси»даги ўйинларда ҳужумчининг трансфер нархи қандай ўзгаришини кўрамиз.

Жек Грилиш
Клуб: «Манчестер Сити»
Ёши: 26 ёш
Трансфер нархи: 100 миллион евро

Грилишнинг ҳозирги бозор қиймати унинг фаолиятидаги энг юқори кўрсаткичдир. Охирги ўзгаришдан бери «Манчестер Сити» вингери 35 миллион еврога қимматлашди. Жек айни дамда Кевин Де Брюйне билан бирга «шаҳарликлар»нинг энг қиммат футболчиси бўлса, инглиз футболчилари орасида иккинчи ўриндан жой олган. Шунингдек, у Премьер-лиганинг энг қиммат беш футболчисидан бири ҳисобланади. Ёзда «Манчестер Сити» Грилишни «Астон Вилла»дан 117 миллион евро эвазига сотиб олди. Кўпчилик мутахассисларнинг фикрича, «шаҳарликлар» вингер учун ортиқча пул тўлаган. Ҳақиқатан ҳам у янги клубдаги фаолиятини жуда ёрқин бошлагани йўқ, аммо бу фикрларни ўзгартириш учун Жекда вақт етарлича.

Ҳарри Кейн
Клуб: «Тоттенхэм»
Ёши: 28 ёш
Трансфер нархи: 120 миллион евро



2020 йил апрелидан бери, Кейннинг нархи ўзгаришсиз қолмоқда ва шунинг учун ҳам дунёдаги энг қиммат футболчилар учлигидан ўрин олди. 2018 йилнинг майидан 2020 йилнинг апрелигача ҳужумчи 150 миллионга баҳоланганди. Ҳарри ҳозирда «Тоттенхэм», Премьер-лига, Англия терма жамоасининг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. Шунингдек, Кейн дунё рейтингида ушбу кўрсаткич бўйича марказий ҳужумчи. Жорий мавсумги Премьер-лиганинг саккиз ўйинидаги битта гол 120 миллион евролик ҳужумчининг нархи эмасдир. Аммо, ким билади, эҳтимол Ҳарри тез орада одатдаги даражасига қайтар?!


Эрлинг Ҳоланд
Клуб: Боруссия Дортмунд
Ёши: 21 йил
Трансфер нархи: 150 миллион евро

Ҳоланд доимий равишда ўйинда ҳам, трансфер қийматида ҳам ўсишга эришмоқда. Яқинда ўзгарган нархларга кўра, ҳужумчи яна 20 миллион еврога қимматлашган. Футболчининг ҳозирги қиймати унинг фаолиятидаги энг юқори кўрсаткичдир. Эрлинг ҳозирда «Боруссия Дортмунд», Бундеслига ва Норвегия терма жамоасининг энг қиммат футболчиси бўлса, дунёдаги иккинчи энг қиммат марказий ҳужумчи ҳисобланади. Ҳоланднинг келажаги буюк эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Навбатдаги мавсумнинг асосий интригаларидан бири ёш ҳужумчи фаолиятини қаерда давом эттиришидир.

Килиан Мбаппе
Клуб: «ПСЖ»
Ёши: 22 ёш
Трансфер нархи: 160 миллион евро



Ҳоланддан фарқли ўлароқ, Мбаппе ҳамон шу йилнинг май ойида белгиланган трансфер қийматида қолмоқда. Бундан ташқари, бу энг юқори кўрсаткичи эмас. 2018 йилнинг декабридан 2020 йилнинг апрелигача ҳужумчи 200 миллион еврога баҳоланган эди. 40 миллион йўқотганига қарамай, Килиан ҳозирда «ПСЖ», Лига 1 ва Франция терма жамоаси, энг қиммат марказий ҳужумчи ва шунга мос равишда дунёдаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. Ҳозирча бу рейтингда Мбаппе пешқадамлик қилмоқда, аммо унинг Ҳоланд тимсолидаги жиддий рақиби бор. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу йигитлар Роналду ва Месси давридан кейин, узоқ йиллар «Олтин тўп» учун курашда асосий рақиб бўлишади. Кўрамиз. Ҳозирча ҳамма нарса бунга ишора қилмоқда.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 17:37, 30.10.2021.
Ўқилди: 7053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.