"Ювентус"нинг собиқ футболчиси ва ҳозирда клуб вице-президенти лавозимида ишлаётган Павел Недвед жамоа устози Массимилиано Аллегрининг ишини юқори баҳолади.
"Аллегрига вақт керак. Унда устунлик бор, чунки у "Ювентус"ни билади ва жамоадан нима кутиш кераклигини тушунади. Шу қаторда у илгари бирга ишламаган футболчилар билан ҳам танишиши керак.
"Сассуоло"га мағлубиятдан аввал биз тўғри йўлда эдик ва битта ўйин аввалги таассуротларни ўзгартира олмайди.
“Ювентус”нинг яна бир муаммоси – гол етишмаслиги. Аммо бунинг сабаблари бор эди. Дибала узоқ вақт майдонга тушмади, кейин Мората, энди эса Кин. Шундан сўнг, биз Кьезани ҳужумга ўтказдик, у ҳам жароҳат олди. Аллегри ўз устида ишлайдиган мураббий. Мен ундан янада кўпроқ нарсани кутаман”, - дея сўзларини якунлаган Недвед.