Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Зидан "Манчестер Юнайтед"га бош мураббийи бўлиши мумкин(ми?)

Баҳо:
+ | -

Ўз таркибига Жейдон Санчо, Рафаэль Варан ва айниқса, Криштиану Роналду каби юлдузларни қўшиб олгандан сўнг “Манчестер Юнайтед“ жамоаси Еврофутболда энг кучли таркибга эга жамоалардан бирига айланди. Ўзи иштирок этаётган ҳар бир мусобақада клубнинг фаворит деб кўрсатилиши ҳам “қизил иблислар“нинг қудратидан дарак беради. Аммо шундай жамоа мавсум бошидан бир неча муҳим ўйинларда қимматли очколарни йўқотди. Ҳали грандларга қарши оғир учрашувларга энди етиб келганига қарамасдан, “МЮ“ рақиблардан бир неча бор “тарсаки“ қабул қилиб олди. Хўш, бу мағлубиятларда мураббий Сульшернинг улуши қанчалик юқори? Унинг юлдузларга “тиши ўтмаяпти«ми?

Охирги ўйинлардаги муваффақиятсиз учрашувлардан сўнг "манкунианлар" бош мураббийлигига номзодлар қаторига Зинедин Зидан номи ҳам қўшилди. Французнинг ”Реал Мадрид” юлдузлари билан нималар қилиб ташлаганини ҳисобга олиб, Stadion.uz бу эҳтимолий вариант ҳақида атрофлича тўхталиб ўтишга қарор қилди.

Оленинг камчиликлари

Келинг, дастлаб Оле-Гуннар Сульшер ҳақида ҳам қисқача гапириб ўтсак. Унинг мухлисларга ёқмаётган тактик ишланмалари, танловлари ва камчиликлари ҳақида сўз юритайлик. Ўтган мавсумларда ҳам Сульшер жамоаси билан ўзидан олдинги ҳамкасбларига нисбатан ишончлироқ ўйин кўрсатган
бўлсада, мухлислар норвегиялик мутахассисга шубҳа кўзи билан қараб келишади. Унинг нима учун бир хил услубдан воз кечмаслиги, таркибдаги футболчиларни ротация қилмаслиги ва футболчилар даражасидан максимал фойдаланмаслиги томошабинлар учун ҳали ҳам очиқ савол бўлиб қолмоқда. Қанот футболчиларининг ҳужумдаги пассивлиги, марказий ҳимоячиларининг қўпол хатоларга тез-тез йўл қўйиши каби жиҳатларни ҳам қўшадиган бўлсак, “Олд Траффорд" эгаларида муаммолар етарлича эканлиги намоён бўлади.

Буюклар бирлашуви

Зинедин Зиданнинг "қизил иблислар”га бош мураббий бўлиши мухлис-у мутахассислар учун қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлиши тайин. Кўпчилик "ЗиЗу"ни ”Реал”даги фантастик натижаларидан сўнг ”Ювентус” ёки Франция МТЖга мураббий этиб тайинлашини кутмоқда. Лекин янги ва ишончли лойиҳа олдида, ўзининг эски шогирдлари (Варан, Роналду), шунингдек, юртдошлари Марсиал, Погбалар билан ишлаш имкони турганда Зидан нега энди дарров рад жавобини бериши керак? Тажриба орттириш мақсадида АПЛда 2-3 мавсум ўтказиб, сўнг орзулари томон қадам ташласа ҳам франциялик даҳодан ҳеч ким ранжимаса керак.

Клуб учун бу фойдалими ёки зарарли?!

Барчамизга маълумки, ”МЮ” алоҳида қадриятларга, услубга ва шонли ўтмишга эга бўлган клуб. Ҳар доим ушбу жамоанинг мақсадлари улкан бўлади. Бу томонидан инглиз жамоаси Испаниянинг ”Реал Мадрид”ига ўхшаб кетади ва бу Зидан учун қийинчилик туғдирмайди. У катта клубларда қандай ишлаш кераклигини яхши билади. Қўшимчасига, Зинедин йирик трансферларга кўп ҳам урғу беравермайди. Буни қарангки, ”манкунианлар”да ҳам керакли ўйинчилар йиғиб бўлинган. Фақат барқарор жамоа шакллантирилса, кифоя. Айтмоқчи бўлганимиз, Манчестернинг қизил томонидаги муҳит Мадриднинг ”қироллик клуби”даги муҳит билан деярли бир хил. Яъни юлдузларга, кучли захирага эга, мураббийга тўла ишонч билдирувчи ва совринга муҳтож клублар.

"Ҳар яхшининг бир ёмони бор", – деганларидек, ”қаймоқранглилар” собиқ бош мураббийида ҳам камчиликлар топилади. Масалан, у қанот ҳимоячиларининг ҳужумда фаол бўлишини талаб қилади. Бироқ ”МЮ”да лотераллар, асосан, ҳимояга мослаштирилган. ”Юнайтед”нинг ҳужумлари ”бланкос”никидан фарқли ўлароқ, марказдан амалга оширилади. Тўғри, “бу французнинг хатоси эмас, унинг услуби шунақа", – дерсиз. Аммо эътибор бериб қарасак, собиқ футболчи "Реал” тизимидан бошқа жамоада мурабббийлик қилмаган ва табиийки, бошқача усулда футбол ўйнашни тўла ўзлаштирмаган. Шу томондан, Зиданда муаммо бўлиши мумкин. Аммо у вазиятга тез мослашувчи мутахассис ва инсон эканини инобатга олсак, бу муаммолар унга катта ташвиш бўла олмайди.

Юқорида биз тахминларга ва шахсий қарашларга асосланган маълумот ҳақида асосли фикрлар билдиришга ҳаракат қилдик. Шу ўринда, сиз ҳам бемалол фикр билдиришингиз мумкин.

Нима деб ўйлайсиз, ”Манчестер Юнайтед“га Зидан варианти мос келадими ёки Сульшерга ишонишда давом этган маъқулми? Балки сизда умуман бошқа вариант бордир!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:00, 31.10.2021.
Ўқилди: 6280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.