Белграддаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида олтинчи боксчимиз мусобақани тарк этди. 67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган иқтидорли спортчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев нимчорак финал босқичида япониялик Севонрец Оказавага қарши жанг ўтказди.
Кунчиқар юрт вакили асосан ринг бўйлаб қочиб, фақат қарши ҳужумда кучли бўлмаган зарбалар билан ишлашга уринди. Бу услуб ҳамюртимизга ноқулайлик туғдирди. Ҳакамлар эса устунликни Оказавага беришди. Якуний баҳолар — 28:29, 28:29, 27:30, 27:30, 27:30.