«Ливерпуль» собиқ ҳужумчиси, айни пайтда «Атлетико» клубида фаолиятини давом эттираётган Луис Суарес ўзининг мерсисайдликлар сафидаги даврини эслади ҳамда Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тури доирасида жамоаларнинг тўқнашувида фақат ғалаба қозонишни мақсад қилганини айтиб ўтди.
«Ливерпуль»га қўшилиши ва «Энфилд»даги атмосфера ҳақида
«Ливерпуль»га ўтганимда, PlayStation'да ўйнаган жамоам эканлигини эслагандим. Исталган футболчи у ерда ўйнашни хоҳлайди - ҳар бир бола, ҳар бир ўспирин. «Энфилд»даги атмосферани кўриш ажойиб эди. Премьер Лига ўйинларини кўриш ақлбовар қилмас даражада эди ва бу орзуларимдан бири амалга ошиши учун имконият бўлганди. Биринчи дақиқадан у ерда бўлиш, одамларнинг меҳрини ҳис қилиш.
Клуб афсоналари билан ўйнаши ҳақида
Ўша вақтда Фернандо Торреснинг жамоадан кетгани ва у билан ўйнаш ўзгача бўлишига қарамасдан клуб афсоналари - Стивен Жеррард, Мартин Шкртел, Денни Аггер, Пепе Рейна ва Жейми Каррагер билан бир кийим алмаштириш хонасида, бир муҳитда бўлиш мен учун ишониб бўлмас ҳолат бўлган.
Мухлисларнинг ҳурматини қозониши ҳақида
Ўйлайманки, футболчи майдонга тушганида ҳар сафар ўзи ўйнаётган клуби учун масъул эканлигини тушуниши керак. Кейин ишқибозлар ўша иштиёқни, мақсад учун интилишни, ҳар бир тўп учун курашаётганингни кўришади. Бу мени ҳар доим қўллайдиган йўлим эди. Сизда яхши ва ёмон ўйинлар бўлиши мумкин. Сиз жуда яхши ўйнашингиз ёки фаолиятингиздаги энг омадсиз ўйинлар ўтказишингиз мумкин, аммо улар сизнинг фидоийлигингизни кўришса, сизнинг таслим бўлмаётганингизни сезишса, кейин улар буни қадрлашади.
Улар менинг мажбуриятимни сидқидилдан бажараётганимни, «Ливерпуль»га бўлган истагим ва унинг топ клубда бўлиши учун давом этаётганимни кўра олишган. Биз истаган мақсадга эриша олмаган бир неча йиллар бўлгани рост. Аммо, улар менинг муносабатимни кўришган ва шунинг учун ҳам ўртамизда шундай муносабат - севги бор эди. Бу мен ва ишқибозлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик. Бу ишониб бўлмас даражада бўлган ва «Энфилд»да ўйнаш учун қўшимча мотивация берган.
"You'll Never Walk alone" қўшиғининг кучи ҳақида
Қўшиқ матнида ҳаммаси айтилган. Сиз ёмон ўйнашингиз, кетидан яна яхши бўлмаган ўйин ўтказишингиз мумкин, аммо улар ҳеч қачон сизга ишонишдан тўхташмайди. Ўзингиз ёлғиз юришингизга қўйиб беришмайди, улар айтганидек. Одамлар тўпни йўқотганингизда ҳуштак чалишмайди. Улар сизга ишонишда давом этишади, чунки сиз «Ливерпуль» учун ўйнаяпсиз. Одамлар сизга бераётган ўша ишонч жуда катта. Жуда катта ҳурматга, қадр-қимматга эга футболчилар бўлган. Улар кўп ҳам муваффақиятга эришишмаган, лекин майдонга чиқишганида, инсонлардан келаётган меҳрни ҳис этишган. Бу ажойиб, бу сизга ишонч беради.