Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

ЕЧЛ. «Динамо Киев» - «Барселона». Рақамлар сўзлаганда

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тури доирасида Украинанинг «Динамо» клуби ўз майдонида Каталониянинг «Барселона» жамоасини қабул қилади.

Томонлар ўзаро 11 бор тўқнаш келишган. 8 марта «Барселона» ғалаба қозонган, 3 учрашувда эса Киев клуби устунликка эришган. Тўплар нисбати: 21-13, «Барса» фойдасига.

20 октябрь куни ўтказилган охирги қарама-қаршиликда 1:0 ҳисоби қайд этилганди. Пикенинг 36-дақиқада киритган голи «кўк-анорранглилар» уч 3 очкони тақдим этган.

Қайд этиш керак, Сергей Ребров "Динамо Киев"нинг Чемпионлар Лигасидаги тўпурари ҳисобланади - 31 гол. «Барселона»да эса Лионел Месси (120).

Чемпионлар Лигаси 3-туридан кейин "Динамо Киев" 1 очко билан гуруҳда тўртинчи, «Барселона» 3 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. «Бенфика» ва «Бавария» клубларида мос равишда 4 ҳамда 9 очко мавжуд.

Луческунинг мураббий сифатида «Барселона»га қарши рекорди - 2 ғалаба, 1 дуранг, 9 мағлубият. У 2009 йилги УЭФА Суперкубогида «Шахтёр» билан «Барселона»га имкониятни бой бериб қўйган.

Испанияда ўйнаган:

Денис Бойко («Малага», 2016/17, ижара)

Карлос Де Пеня ("Реал Овиедо", 2017, ижара)

Бойко Европа Лигасининг 2014/15 йилги мавсум финалида «Днепр» сафида «Севиля»га қарши ўйнаган ва 3:2 ҳисобида андалусияликлар ғалаба қозонишган.

Серхио Агуэро 2015/16 йилги мавсум ЕЧЛнинг нимчорак финал баҳсида Киевда ўтган «Динамо» - "Манчестер Сити" ўйинида гол урган ва жамоаси билан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ансу Фати Испания терма жамоаси таркибидаги дебют голини айнан Украинага киритган. 2020 йилнинг 6 сентябрида ўтказилган Миллатлар Лигаси ўйинида 4:0 ҳисоби қайд этилган.

Орадан бир ой ўтиб, 13-октябдрда Тсиганковнинг голи Украинга Испания устидан ғалаба келтирган. Мазкур ўйин ҳам Миллатлар Лигаси доирасида бўлиб ўтган. Ўша ўйинда "Динамо Киев"нинг 7 нафар футболчиси иштирок этган. «Барселона»дан эса фақатгина Ансу Фати Испания шарафини ҳимоя қилган.

Бугунги баҳсни Овиду Ҳатеган бошчилигидаги руминиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 бошланиши режалаштирилган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 12:28, 02.11.2021.
Ўқилди: 2510 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик