Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

"Уларнинг барчаси жароҳатидан тузалиб сафга қайтгани - ажойиб хабар" — Гарсия

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тури доирасида «Барселона» сафарда "Динамо Киев" билан беллашади. Мазкур тўқнашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида каталонияликлар марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия ўз фикрлари билан бўлишди.

"Бу ўйин жуда ҳам муҳим, чунки ғалаба қозона олсак, кейинги босқичга чиқиш масаласи ўзимизга боғлиқ бўлади. Биз ҳаммамиз билиб турибмиз, об-ҳаво ва сафаримиз туфайли ўйин биз учун қийин ўтади. Ўз уйимизда ўтган баҳсда ҳам рақиб бизга қийинчилик яратди ва сафарда ҳам бошқача бўлмайди. Шундай бўлса ҳам, жамоа ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўйинга тайёр".

Эрик Гарсия жароҳатидан қайтган бир қанча футболчиларни тилга олиб ўтди.

"Френки де Ёнг ва Роналд Араухо биз учун асосий ўйинчилар ҳисобланишади. Ансу Фати ва Усмон Дембеле билан ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин. Уларнинг барчаси жароҳатидан тузалиб сафга қайтгани - ажойиб хабар".

Гарсиянинг «Барса»даги биринчи ойи ҳақида

"Бу ерга келишга қарор қилганимда, ишончим комил эди ва ҳеч нарса ўзгармади. Бизда ажойиб жамоа бор ва натижа ҳар доим биз кутгандек бўлмаса ҳам, мавсумда босиб ўтилиши керак бўлган узоқ йўл мавжуд. Бизнинг жамоа - рақобатбардош. Сўнгги пайтларда ўзимни яхши, ишончли ва анча қулай ҳис қилиб бораяпман. Жамоага ёрдам беришда давом этишни хоҳлайман.

Ўзимни танқид қилувчи биринчи инсонман ва яхшилашим керак бўлган жиҳатлар борлигини биламан. Биламан, янада яхшироқ ўйнашим керак бўлган ўйинларда қатнашдим, аммо ҳозиргача яхшиланиш мақсадида ўз устимда ишлаб келмоқдаман. Жамоада узоқ вақт қолган ҳолда, имконим борича ёрдам беришдан умидворман".

Жамоанинг ҳолати ҳақида

"Сержи жамоага ёрдам бермоқда. У бизнинг кучлироқ қилади - бизга қарши ишлаган натижалар бўлдо, лекин мураббийнинг бироз ўзгартиришлари билан бир неча яхши натижалар қайд этсак, кейин жамоа сифатида ўсишимизга ишончим комил.

Энг яхши даврларни ўтказмаётган бўлсак ҳам, жамоа руҳан яхши ҳолатда. Биз мотивацияга тўламиз ва вазиятни ўзгартиришни истаймиз. Биз бу вазиятдан чиқиб кетамиз".

"Динамо Киев" устози, Мирча Луческу: "Ўйинчиларимни руҳлантиришга сабаб йўқ деб ўйламайман. «Барселона» - гарчи бир қанча асосий футболчиларсиз келган бўлсада, ҳар доим «Барселона». Бу ерга келган ҳамма ўйинчилар - топ даражали. Аммо, «Динамо»да ҳам сифатли футболчилар бор ва биз буни кўрамиз.

«Барселона»нинг 2004 йили Донетскка ташриф буюрганини ва ўшанда Месси ЕЧЛда дебют учрашувини ўтказганини жамоамга айтдим. «Шахтёр» ажойиб интизом ва фидойилик эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Клуб ўшанда ҳам ўтиш даврини бошидан кечирганди, ҳозир ҳам. Ижобий натижа қайд этиш учун энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак".

Манба: uefa.com
Киритилди: 12:59, 02.11.2021.
Ўқилди: 2884 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.