Кириш Регистрация
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта - Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сульшер: "Бизда турли хил услубларда ўйнай оладиган футболчилар бор"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган «Аталанта»га қарши учрашувдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биринчи савол, ким сафар ўйини учун сафдан чиққан ва ван де Бек, Санчо каби истеъдодли футболчилар ўйин амалиётига эга бўлмай, захирада вақт ўтказишаётган бўлишса, уларни қандай қилиб энг яхши формага чиқара оласиз ва жамоа ўйини ритмига мослай оласиз?

"Манчестер Юнайтед"да тўлиқ формада бўлган жамоага эга бўлганингизда, ўйнамаган ҳолда ҳам яхши сифатли ўйинчилар доим сизда бўлади ва кейинчалик уларнинг жамоага мослашуви содир бўлади. Захирадаги баъзи футболчилар ўз позициялари учун муносиб эканликларини кўрсатишлари керак. Имкорният берилганида, ундан фойдаланиш, машғулотларда яхши ҳаракат қилишингиз керак, бунда ўйинчиларни айблай олмайман. Муносабат, мотивация, барчаси ўзингиздан чиқади. Ўйнамаган пайтда ҳам «Юнайтед» футболчилари қийин даврдан ўтиб олишлари керак. Характер намойиш этилади ва ўзимнинг жамоамдан мамнунман. Эрталабки машғулотларда ҳамма қатнашди. Машғулотларда бир-иккита кичик бурилишлар бўлади ва бу асосийси бўлади деб ўйламайман".

Италия журналистларидан бири тактика ҳақида савол берди...

"Албатта, сизга ўйин учун тузилган режа ёки тактикаларни бера олмайман, аммо бизда турли хил усулларда ўйнай оладиган футболчилар бор. Сиз исталган тактика ва схемага қўя оласиз. Биз бажараётган иш сифати биз ўйнаган системадан кўра муҳимроқ".

«Тоттенхем»га қарши ўйиндаги натижа сизга босим ўтказарди ва сиз кутилган натижага эришдингиз. «Тоттенхем»эса йўқ ва ҳозир Нуну ишдан olindi... Нуну Эшпириту Сантуга айтадиган гапларингиз бор деб ўйлайман...

"Биласизми, яхши инсон ишдан олинганини кўриш ҳеч қачон ёқимли бўлмайди. У жуда қаттиқ ишлаётганди. У ердаги ҳолатдан хабарим йўқ ёки «Тоттенхем»да нима бўлаётганини билмайман. Шунинг учун, кўп фикр билдира олмайман. Ҳамкасб сифатида бу иш содир бўлса, ҳеч қачон хурсанд бўлмайсиз. Сиз улар билан боғланиб, ўз ҳиссиётларингизни айтишга ҳаракат қиласиз".

Италиян тилида Криштиану ва Бруну ўз салоҳиятларини кўрсатишлари борасида савол берилди...

"Қандай ўйин бўлишидан қатъи назар Криштиану ҳам, Брунуда ҳам ғолиблик руҳияти шаклланганини кўриш мумкин. Улар профессионал атлет ёки ўйинчи сифатида жуда катта мотивацияга эга. Шунинг учун улар топ даражага чиқишган. Улар кимдирга нимадирни исботлашлари шарт эмас".

Манба: manutd.com
Киритилди: 14:29, 02.11.2021.
Ўқилди: 2225 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.