Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Жаъфар Ирисметов «Навбаҳор»да

Баҳо:
+5 | -

Яқинда "Олмалиқ" машғулотларида қатнашиб жамоани тарк этган Жаъфар Ирисметов Наманганнинг "Навбаҳор" клуби машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб мухлислар сайти хабар тарқатмоқда.

Мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Наманганда ўтказаётган "Навбаҳор" кечадан машғулотларни бошлади. Кечаги машғулотларда икки нафар футболчи келиб қўшилди. Аммо ушбу футболчилар ўринбосар сафига кириш учун ҳаракат қилишади.

Бугун дастлабки машғулот Тўрақўрғондаги "Ёшлик" ўйингоҳида бўлиб ўтиб, таркибда ўзгаришлар кузатилмади.

Эслатиб ўтамиз, Жаъфар Ирисметов фаолияти давомида "Дўстлик", "Спартак (М)", "Қайрат", "Андижон", "Шўртан", "Қизилқум" сингари жамоаларда тўп сурган.

Ҳозирда таркибда легионерлардан Денис Романенко, Максим Белих, Артурас Фоменко ва Владимир Чекуновлар қолишган. Янги мавсумни "Навбаҳор" ушбу легионерлар билан бошлаши деярли аниқ.

"Навбаҳор"нинг бугунги машғулоти "Динамо" ўйингоҳида соат 16:00 да бўлиб ўтади.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 14:18, 04.03.2012.
Ўқилди: 11310 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик