Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Тухел, Зиеш, Жоржиньо «Челси»нинг Швециядаги ғалабасидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтишди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тури доирасида Швециянинг «Мальмё» клуби ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувда Ҳаким Зиеш гол урган бўлсада, Жоржиньо баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Қуйида футболчи ва мураббийларнинг ўйиндан кейин билдирган фикрларини тақдим этамиз.

Жоржиньо: "Ажойиб ўйин кўрсатдик, қийин ўйин бўлди, аммо назорат қилишга ҳаракат қилдик ва вазиятлар яратиш учун уриндик. Ҳеч қачон осон бўлмайди. Тахмин қилганимдек ва кўп одамлар ўйлашганидек, осон ўйин бўлгани йўқ. Атмосфера, майдон ва рақибнинг уйида ўйнаши биринчи ўйиндагидан фарқ қилган жиҳатлар. Биринчи бўлимда гол уришни уддалай олмадик, лекин сабр қилган ҳолда ҳаракат қилишда давом этдик, ишладик, яратдик. Шундан кейин гол ўзи келди".

«Мальмё» ҳужумчиси Антонио Чолак: "Бу биз томонимиздан кўрсатилган ажойиб ўйин ва атмосфера бўлди. «Челси» қаттиқ ҳимояланганимизни ва ҳужумда вазиятлар яратишга ҳаракат қилганимизни гувоҳига айланди деб ўйлайман. Мен деярли гол урган эдим. Голга жуда яқин келгандик, шунинг учун аччиқландик. Аммо, биз буни келажак учун ўсиш ва ижобий ҳолат сифатида қабул қилишимиз лозим".

«Челси» ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш: "Бу биз учун аҳамиятли ўйин эди ва сафарда ўйнаганингизда ҳар доим қийин бўлади. Аммо, ўйинни бошидан назорат қилдик деб ўйлайман. Уларга кўплаб имкониятлар бермадик ва якунда ўзимизга керак бўлган голни киритдик. Ушбу голимни уришни узоқ вақтдан бери кутаётгандим. Каллум ва Кай ўртасида ажойиб боғлиқлик бўлди. У мени узоқдан кўрди ва яхши кроссни амалга оширди. Мен бу вазиятни осонлик билан ижобий тугата олдим. Ишқибозларнинг ўйин бошидан охирига қадар қўллаб-қувватлагани ажойиб бўлди. Улар жамоаларининг орқасида туришди. Улар бизга қийинчилик яратишди, лекин бир муддатдан кейин стадионларда яна оломоннинг бўлиши ҳам ёқимли".

«Челси» устози Томас Тухел: "Биз натижани истадик, натижа бизга керак эди, натижани кутдик - ва уни таъминладик. Улар мухлислардан қувват олиб туришди. Бу Европа Чемпионлар Лигаси сафар ўйинида иштирок этганимда мени олқишимга сабаб бўладиган жиҳатлардан бири. Ҳиссиётни тасвирлаб бериш мушкул. Менга ёвуз жамоа бўлган ҳолда бу ерга келиш ёқади. Иккинчи бўлимда гол уриш учун шиддатни оширишни истадик ва босим қилган вақтимизда ундан аниқлик билан фойдалана олдик ва бу биз учун гол уришимизга етарли бўлди".

Тухел Лофтус-Чик ҳақида: "У ўз йўлини топиш учун кураш олиб борганидан хурсандман. Унинг йўқолиб қолмаслиги рамзий аҳамиятга эга. У рақибларидан устунлик қилишни истайди, у шунчаки ўйиннинг бир қисми бўлмасликни хоҳлайди, чунки бунинг учун у жуда ҳам истеъдодли".

Эслатиб ўтамиз, лондонликлар 4 турдан кейин ўз гуруҳларида 9 очко тўплаган ҳолда «Ювентус»дан (12 очко) кейин иккинчи ўринни банд этиб туришибди.

Манба: uefa.com
Киритилди: 10:46, 03.11.2021.
Ўқилди: 2608 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.