Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Марк-Андре тер Штеген: "Айни вақтда, бизга ҳужумни якунловчи футболчи етишмаяпти"

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тури доирасида "Динамо Киев" жамоаси ўз майдонида «Барселона» билан куч синашди.

Учрашувда Ансу Фатининг киритган голи каталонияликлар учун муҳим 3 очкони тақдим этди.

Мазкур баҳсдан кейин билидирилган фикрларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген: "Бу муҳим эди. Биз ғалаба қозонганимиздан миннатдормиз. «Динамо»да ҳам вазиятлар бўлди, аммо бу ҳар доим содир бўлади. Умуман, яхши ўйин кўрсатдик ва бундан хурсандман. Айни вақтда, бизга ҳужумни якунловчи футболчи етишмаяпти. Аммо, иккинчи бўлимда майдонда яхши позицияларга эга бўлдик ва бу ҳужумчиларга кўп ёрдам берди.

Яқин ўйинларда, жамоалар бизга қарши хавф яратишмоқда ва ўзларининг имкониятларидан камроқ ёки кўпроқ гол уришмоқда. Бугун биз қуруқ ўйин ўтказдик. Бу бизнинг бугунги меҳнатларимиздан жуда ҳам хурсанд бўлишимизга сабаб бўлади. Ансу жуда ҳам кучли ҳужумчи бўлиши учун ёрдам беришимиз мумкин бўлган бир қанча нарсалар бор. Бу позицион ўйин ҳақида гап кетмоқда. Унинг киритган голи биз учун муҳим эди. Бу фақт уч очко, атиги уч... лекин ушбу ғалаба бизга барқарорлик ва вақтинчалик хотиржам бўлишимиз учун имкон беради. Энди ўсиш вақти келди. Бу ҳафта бизни Селтада катта ўйин кутиб турибди, аммо соғлик ҳар доим спортдан муҳимроқ ва биз учун Агуэронинг саломатлиги аҳамиятли. У имкон қадар тезроқ тикланишига умид қиламиз, лекин энг муҳим нарса - бу унинг соғ бўлиши".

"Динамо Киев" вингери Карлос Де Пеня: "Дуранг адолатли натижа бўларди деб ўйлайман. Чунки, бизда имкониятлар, гол уриш учун яққол вазиятлар бўлди. Албатта, бундай ўйинларда кўп нарса деталларга боғлиқ. Улар гол уришга тайёр эди ва биз эса йўқ. Шунинг учун уйга жуда ғамгин қайтамиз. Сабаби, бу ўйинда кўпроғига ҳақли эдик. Бугун гол уришимиз керак бўлган ўйин эди. Олдинги баҳсларда кўплаб вазиятлар ярата олмаган эдик, аммо бугун жуда яхши ҳаракат қилдик ва торът ёки беш марта гол уришимиз мумкин эди. Тер Штеген улар учун муҳим. Биз охирги узатма ва зарба устида кўпроқ ишлашимиз керак".

«Барселона» ҳужумчиси Ансу Фати: "Бу ажойиб ғалаба ва бундан мамнунмиз. Чунки биз ушбу ғалаба учун кураш олиб бордик. Энди кейинги босқичга йўл олиш масаласи ўзимизнинг ишга боғлиқ.

Кейингиси «Бенфика», кейин «Бавария». Биз ушбу баҳсга киришиш учун барча нарсани бердик. Бу муҳим ҳафта эканлигини жуда яхши тушуниб етгандик. Жисмоний жиҳатдан ривожланишим керак. Ўйин ритмига аста-секин тушиб боряпман. Ушбу голимни Агуэрога бағишлайман. У биз учун муҳим ва мазкур ғалаба унга аталади".

«Барселона»ни бошқараётган мураббий Серхи Бархуан: "Катта ғалаба. Жуда яхши ўйнадик. Хотиржамликни сақлаб қолдик. Иккинчи бўлимда кўпроқ сабрли бўлдик ва кенгроқ ўйнадик ҳамда қанотларда хавф яратдик. Бу калит эди«.»

Манба: uefa.com
Киритилди: 11:43, 03.11.2021.
Ўқилди: 2677 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.